• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Санъаткорларнинг машҳур стилистлари: уларнинг хизмат ҳақи қанча?

    Шоу-бизнес вакилларини гўзал ташқи кўринишда кўришга ўрганиб қолганмиз. Улар соч турмаги, пардози ва либослари билан бошқалардан ажралиб туриши керак. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова санъаткорлар билан доимий ҳамкорлик қиладиган машҳур тўрт стилист билан суҳбатда бўлди. Афсуски, уларнинг ҳаммаси ҳам хизмат ҳаққини оммага ошкор этишни истамади.

    Ирода Рустамова: «Санъаткорлар билан сан-манга бормаганман» 

    Instagram’да Ироша номи билан машҳур стилист ҳисобланади. У 1987 йили таваллуд топган бўлиб,  Москвадаги Гоар Авициан, Сочидаги Георгий Кот, Бакуда Гунай Жабраилова ва Афақ хонум мактабларида таҳсил олган.

    Фото: Иродан Рустамованинг шахсий архивидан

    Фото: Иродан Рустамованинг шахсий архивидан

    — Санъаткорлардан илк мижозим Раъно Ярашева бўлган. Жуда ҳаяжонланганман. Шукрки, бугунги кунда доимий мижозларим орасида шоу-бизнес вакиллари жуда кўп. Уларнинг имижини яратаётганда, кўпроқ уларнинг истакларига қулоқ тутаман. Чунки санъаткор мижозларимнинг деярли барчаси оилали ва имиж ташлашда турмуш ўртоқларига қулоқ солишади. Кейин клип, концерт ва тўй-хизматлари учун қилинган имижлар бир-биридан фарқ қилади.

     
    Доимий мижозларим Шаҳло Зоирова, Зиёда, Нигора, Умидахон, Шаҳзода Муҳаммедова, Мадина Мумтоз. Шукрки, улар билан бирор марта сан-манга бормаганмиз.Ҳақ тўлаш борасида хонанда Зиёда ва Нигора бошқаларга нисбатан кўпроқ меҳнатимни қадрлашади, — дейди стилист Ирода Рустамова.

    Фото: Ирода Рустамованинг шахсий архивидан

    Фото: Ирода Рустамованинг шахсий архивидан

    Азамат Зайниддинов: «Имижни 150 минг сўмга баҳолайдиган машҳурлар ҳам бор» 

    Ўзбекистондаги энг машҳур стилистлардан бири ҳисобланади. У Хитой халқ республикасидаги «Asian beauty academy»да таҳсил олган. Унинг илк мижози хонанда ва айни кунда машҳур тадбиркор Нора Зайниддинова бўлган.

    Фото: Instagram / @azamatstilist_

    Фото: Instagram / @azamatstilist_

    — Бирхилликни ёқтирмайман. Ҳар бир мижозимга креатив ёндашишга, ўзига хос имиж яратишга ҳаракат қиламан. Мижозларим орасида шоу-бизнес вакиллари жуда кўп. Масалан, Озода Нурсаидова, Феруза Жуманиёзова, Севинч Мўминова, Зарина Низомиддинова ва бошқалар.

    Ўз ишимни севишимни ва шунга яраша ҳақ талаб қилишимни билишади. Аммо шоу-бизнес вакиллари орасида яратилган имиж учун 150 минг сўм пулни ташлаб кетадиганлар ҳам йўқ эмас. Ёки «Сизни Instagram’да реклама қилиб қўяман», деб нархни туширишга ҳам уринадиганлар бор. Гап фақат рекламада эмас, стилистнинг ҳам ўзига яраша харажатлари бор. Афсуски, буни тушунишмаётгани алам қилади. Меҳнатимни қадрлайдиган санъаткор — Феруза Жуманиёзова, — дейди маҳоратли стилист Азамат Зайниддинов.

    Фото: Instagram / @azamatstilist_

    Фото: Instagram / @azamatstilist_

    Азамат Зайниддинов Ўзбекистондаги энг қиммат стилистлардан бири. У оқшом образини 2 000 000 сўм ҳақ эвазига яратади.

    Шоҳруҳ Мусаев: «Илк мижозим Асал Шодиева бўлган» 

    Instagram’да Шаха номи билан машҳур бўлган стилист ҳисобланади. У 1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Биринчи мутахассислиги бўйича мебель жиҳозлаш дизайнери ҳисобланади. Сўнг Бекзод Саидовга шогирдликка тушиб, стилистлик соҳасини ўрганган.

    Фото: Instagram / @ шохамусаев

    Фото: Instagram / @ шохамусаев

    — Георгий Кот ва Татяна Белойнинг халқаро гўзаллик мактабларида таҳсил олганман. Санъаткорлардан илк мижозим актриса Асал Шодиева бўлган. У билан ҳалигача бирга ишлаймиз. Санъаткорларнинг имижини яратишда бошқаларга ўхшаб қолмаслигига аҳамият бераман. Улар билан тортишмасликка ҳаракат қиламан. Аммо барибир икки ижодкор ўртасида тортишувлар бўлиб туради.

    Доимий мижозларим Ҳалимахоним, Асал Шодиева, Нилуфар Сотволдиева, Шоира Отабекова, Нигора Каримбоевалар ҳисобланишади.

    Лейла Хўжа: «Райҳонга содиқман, бошқа санъаткорлар билан ишламайман» 

    Бу стилист хонанда Райҳон Ғаниевага ҳамиша содиқ. Шу кунгача Райҳондан бошқа бирорта санъаткор билан ижодий ҳамкорлик қилмаган. Бунинг сабабини Лейла қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram / @leylihoja

    Фото: Instagram / @leylihoja

    — Илк марта Райҳон Ғаниеванинг ташқи кўриниши устида ишлаганимда анча ёш эдим. У билан тезда тил топишиб кетганмиз. Нега бошқа хонандалар билан ишламаслигимга кўпчилик қизиқади. Назаримда, санъаткор учун бошқаларга ўхшамайдиган образ яратиш керак. Стилистнинг санъаткор мижозлари кўп бўлса, улар бир-бирига ўхшаш бўлиб қолиши мумкин.

    Клипга имиж яратиш учун Райҳон иккимиз узоқ вақт бош қотирамиз. Аввал уни эшитаман, кейин фикрларимни айтаман. Клип тарихда қолади, 5-6 йилдан кейин уни кўрганда одамлар кўзига имиж ғалати, беўхшов кўринмаслиги керак. Одамда клип имижлари учун тренддаги услублардан фойдаланмайман. Чунки улар жуда тез эскиради ва ундан бир вақтнинг ўзида кўпчилик фойдаланади.

    Кўпчилик хонандалар ҳамкорлик қилишни таклиф қилишган. Уларга тўғри тушунтирган ҳолда рад жавобини бераман. Аммо шоу-бизнесга алоқадор бўлмаган қиз-аёлларнинг имижи устида ишлашга ҳамиша тайёрман. Райҳон билан молиявий масалада тортишмаймиз. У ҳамиша рози қилади. Қизларнинг имижини эса 500 000-1 500 000 гача нархда яратиб бераман, — дейди Лейла Хўжа.

    Мавзуга доир:

    • Гўзаллик маъбудаси: Моника Беллуччининг тарихга кирган 15 та энг ёрқин образи (фото)
    • Рассом вақтнинг жуда тез ўтаётганини кўрсатиш учун машҳурларнинг ҳозирги суратини ёшлигидаги кўриниши билан ёнма-ён акс эттирди (фото)
    • Ҳайратда қолишингиз кафолатланган: бутунлай бошқа қиёфага кирган гримдаги юлдузлар (фото)

    29.07.2022, 12:07   Изоҳ (0)   29634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мумиё» фильми юлдузи Брендан Фрэйзер янги рол учун 300 кило вазн тўплади (фото)

    29.07.2022, 09:48

    Instagram: Нилуфар Усмонова 6-фарзандига ҳомиладорми? Қизини кўрсатган Имрон, Муниса Ризаевадан янги қўшиқ

    28.07.2022, 22:34

    Голливуд юлдузи Жейсон Стетхем 55 ёшда: Актёр ҳақида 15 та қизиқарли факт (фото)

    28.07.2022, 19:40

    Болливуд юлдузи Жонни Левер қандай қилиб комедия қиролига айланди? У нега фильмларда кўринмай қолди?

    28.07.2022, 15:47

    Ҳамдам Собиров, Жаҳонгир Хўжаев, Жаноб Расул ва бошқа ўзбек санъаткорларининг Instagram саҳифасидаги реклама нархи қанча?

    28.07.2022, 12:47

    Брэд Питт 40 миллион долларга орзусидагидек океан яқинида жойлашган уйни сотиб олди (фото)

    28.07.2022, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.