Голливуд режиссёри Даррен Аронофскининг Брендан Фрэйзер иштирокидаги «Кит» фильми тез орада экранларга чиқади. Янги образ учун актёр истеъмол қиладиган калориялар миқдорини сезиларли даражада оширишига тўғри келди. Ҳозирда Фрэйзернинг вазни тахминан 272 килограммни ташкил қилади, деб ёзади «Lisa.ru».
Фильмда Брендан қизи билан муносабатларни тиклашга уринаётган ота ролини ўйнайди. Актёр ушбу лойиҳада ишлаш унинг учун мутлақо янги тажриба эканини таъкидлади.
«Бу, албатта, мен ижро этган ролларимдан тамоман узоқда, лекин камтарлик қилмайман... Биламан, бу бошқача таассурот қолдиради», — дейди у.
Маълум бўлишича, драманинг премьераси 2022 йил 31 августдан 10 сентябргача бўлиб ўтадиган Венеция кинофестивалида тақдим этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)