• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Машҳур роллари билан эътибор қозонган ва кейинчалик кўринмай кетган Голливуд юлдузлари (фото)

    Баъзан актёрларнинг бутун дунёга танилиши, бир неча йиллар давомида эсланиши учун бир ёки бир нечта рол кифоя қилади. Ёрқин роллари мухлисларнинг ёдида қолган актёрлар фаолияти давомида ҳеч қандай кинофильмларда суратга тушмаса ҳам қайта-қайта эсга олинади. AdMe нашри бир нечта роллари билан танилган машҳурларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

    Ҳейден Кристенсен

    Актёр 19 ёшида «Юлдузлар жанги» кинокартинасидаги Энакина Скаюокер роли орқали машҳурликка эришган. Режиссёр Жорж Лукас унда ўзгача қобилият борлигини, у қаҳрамонига ҳақиқатдан ҳам мос келишини билган. Кино оламга кириб келган пайтлари томошабинлар Кристенсеннинг актёрлик маҳоратига яхши муносабатда бўлмаган, бироқ у шундан кейин суратга тушган «Стивен Гласснинг фирибгарлик иши» ва «Телепорт» фильмларидаги роли орқали мухлисларнинг эътиборига тушди. Бу фильмлардан кейин унинг кино оламдаги фаолиятида машҳурликка олиб чиқувчи ижролар бўлмади, бироқ унинг ижоди 2022 йилда ҳам «Юлдузлар жанги»га асосланиб суратга олинган сериаллар ва франшизалар билан бирга ёдга олинади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Дэнни Ллойд

    Дэнни 6 ёшида отаси туфайли Стенли Кубрикнинг «Ёрқин» фильмида бош ролни ижро этган ва фильмдан сўнг машҳурликка эришган. Бўлажак актёрнинг ижроси 6 марта тингланилгандан сўнг, 5000 нафар номзод орасидан танлаб олинган ва у узоқ вақт характердан чиқа олмагани фильм режиссёрига ёққан. Суратга олиш пайтида Кубрик Дэннининг руҳиятини ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилган ва унга бу даҳшатли фильм эканлигини айтмаган. Ллойд бу фильм ҳақидаги маълумотларни 16 ёшида билган.

    Дэнни Торренс роли унинг кино оламдаги энг яхши ижод намунасига айланди. У 10 ёшида кино саноатида чиқишларини тўхтатди ва кейинроқ коллежнинг биология профессори бўлди. Актёр бир неча йилдан сўнг, яъни 2019 йилда яна экранда пайдо бўлди ва «Доктор уйқуси» фильмида эпизод ролни ўйнади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кетрин Ҳайгл

    Кетрин Ҳайгл «Эҳтирос академияси» телесериалидаги Иззй Стивенс роли, шунингдек, «Тақиллатди», «Яланғоч ҳақиқат», «Қотиллар» ва бошқа кўплаб муваффақиятли комедия фильмларидаги роллари билан машҳур. У фильмлардаги ижроси учун 2005 йилдан 2012 йилгача кўплаб мукофотлар ва номинацияларга лойиқ кўрилди.

    Бироз вақт ўтгач, актрисанинг карьераси тўсатдан пасайишни бошлади. Машҳур фильмлар рўйхати тобора муваффақиятсиз бўлди ва тижорий жиҳатдан ҳам ўзини оқламади. Бироқ, у руҳиятини чўктирмади ва фильмларда рол ўйнашда давом этди. Кетриннинг сўнгги диққатга сазовор ролларидан бири «Гулханлар кўчаси» телесериалидаги бош рол бўлди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Зак Геллиган

    Актёр 1990 йилларнинг бошида телевидениедаги фаолиятини бошлаган ва «Гремлинлар» фильми, «Мум музейи» триллерида рол ижро этиб катта машҳурликка эришган. Кейин актёр ушбу фильмларнинг давомий қисмларида рол ўйнади. Шундан кейин у карьерасини тўхтатмади, ҳар йили камида битта лойиҳада доимий равишда иштирок этди, бироқ уларнинг ҳеч бири машҳур бўлмади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Аарон Экхарт

    Аароннинг актёр сифатида машҳурлиги 2000 йилда «Эрин Брокович» драмасида рол ўйнаганидан кейин сезиларли даражада ошди. Фильмлар ҳам, актёрлик маҳорати ҳам танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Кристофер Ноланнинг «Қоронғу рицар» фильмидаги Харви Дент роли ҳам унинг карьерасидаги муҳим ижролардан биридир.

    Актёрнинг кино оламдаги машҳурлиги гоҳида юқорилайди, гоҳида эса пастлайди. Асосийси Экхарт ҳаракат қилишда давом этмоқда ва у яна машҳурликка олиб чиқувчи ролларни ижро этиши мумкин.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мег Райан

    Мег Райан 1990 йилдан 2000 йилнинг бошига қадар халқаро миқёсда энг муваффаққиятли актрисалардан бири сифатида эътироф этилди. «Гарри Салли билан учрашганда», «Сиетлда уйқусиз», «Почтангиз бор» ва бошқа кўплаб лойиҳалардаги иштироки туфайли у романтик комедиялар маликасига айланди. Актриса 2010 йилгача кўплаб фильмларда суратга тушди, бироқ кейинроқ унинг карьерасида пасайиш юзага келди. Мег ҳозирда режиссёр сифатида фаолият юритади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Патрик Фюдижт

    Патрик Фюджит 2000 йилда «Деярли машҳур» фильми ва 2016 йилда суратга олинган «Ажратилган» телесериалидаги роллари билан машҳур бўлди. У 2020 йилгача фимларда суратга тушди. Аммо актёр ҳеч қачон Голливудда машҳурликка эришмаган ва унинг ижросидаги фильмлар молиявий жиҳатдан ўзини оқламаган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жон Кюсак

    Актёр ҳозир «Жон Малкович бўлиш» ва «Қарға» фильмларидаги ижорсидек ёрқин ролларни ижро этмаётган бўлса ҳам унинг мухлислари аввалги ролларини ёддан чиқармаган. Кюсак кино оламда кўплаб лойиҳаларда иштирок этган. Ҳар йили Жон иштирокидаги бир нечта фильмлар намойиш этилади, бироқ кинокартиналар жамоатчилик эътиборини тортмайди. Актёр 2019 йилдан бери экранларда кам кўриниш бермоқда.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эва Мендес

    Мендес ўз фаолиятини реклама роликларида бошлаган ва шундан кейин телесериаллар, фильмларда рол ўйнаган. Унинг иштирокидаги «Машқлар куни» фильми танқидчилар эътирофига ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Фильм актрисага ҳам машҳурлик олиб келди. Шундан кейин унга кўплаб таклифлар берилди ва актриса томошабинлар қалбидан янада мустаҳкамроқ жой олди. Бироқ у 2014 йилда тўсатдан фильмларда рол ўйнашни тўхтатди. Актриса бу вақтда оиласига эътибор қаратганини ва 2 та қизини тарбияси билан шуғулланганини айтган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сем Уортингтон

    Австриялик актёр Сем Уортингтон 2009 йилда суратга олинган Жеймс Кемероннинг «Аватар» фильмидан сўнг Голливудда машҳурликка эришган. Унинг иштирокидаги «Титанлар тўқнашуви», «Терминатор: Нажоткор келсин», «Четда», «Виждон сабаблари» каби фильмлар ҳам томошабинларнинг эътиборига тушган. Вақт ўтиши билан унинг иштирокидаги фильмлар сони камая бошлади. Актёр 2022 йилда катта экранларга чиққан «Аватар 2» кинокартинасида суратга тушди. Фильмнинг 3-қисми 2024 йилда намойиш этилиши маълум қилинган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Женнифер Грэй

    «Нопок рақс» фильми юлдузи бир муддат экранларда кўриниш бермади. Унинг машҳурлиги ташқи кўринишига, аниқроғи ўзгачароқ бурнига ҳам боғлиқ эди. Актриса эса бу карьерасига потенциал таъсир кўрсатишига ишонди ва шунинг учун ринопластика қилишга қарор қилди. Ҳамма нарса кутилганидек бўлмади, актриса ўзини ва индивидуаллигини йўқотди. Шундан кейин унинг иштирокидаги фильмлар машҳурликка эришди, бироқ актриса унча муваффаққият қозона олмади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Билли Зейн

    Кўплаб томошабинлар Биллини Жеймс Кемероннинг 1997 йилда катта экранларга чиққан «Титаник» фильмидаги Каледон Хокли роли орқали ёдга олади. У актёрлик фаолиятини 1980 йилда бошлаган, «Келажакка қайтиш», «Твин Пикс», «Снайпер» ва бошқа машур фильмларда рол ижро этган. Зейн ҳозирда ҳам актёрлик фаолиятини давом эттирмоқда.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Женнифер Лав Ҳюитт

    Актриса «Ўтган ёзда нима қилганингни биламан» номли қўрқинчли фильмдаги бош ролдан сўнг ҳақиқий кино юлдузига айланди. Кўпчилик уни «Юракни бузувчилар» романтик комедия фильмидаги роли орқали эслайди. Женнифернинг навбатдаги эътиборга тушган муваффақиятли лойиҳаси «Гапирувчи арвоҳлар» телесериали бўлди.

    Женнифернинг карьераси 2011 йилдан бошлаб пасайишни бошлади. У бироз муддат фильмларда эпизод ролларда пайдо бўлди, 2015 йилда у иккинчи фарзандини дунёга келтириши туфайли кинода танаффусга чиққанини расман эълон қилди. Актриса 2018 йилда экранларга қайтди ва «9-1-1» телесериалида бош роллардан бирини ўйнади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир:

    • Юрий Яковлев, Чарли Чаплин ва бир фильмда бир нечта образларни гавдалантирган бошқа машҳурлар (видео)
    • Ташқи кўриниши бир хил: ҳамма доим бир-бири билан адаштирадиган машҳурлар (фото)
    • Ота-онаси уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилган машҳурлар (фото)
    • Орзулар амалга ошади: Мухлислари билан турмуш қурган машҳурлар (фото)

    29.07.2022, 14:50   Изоҳ (0)   14263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сотувчи, блогер, котиба: машҳур маликалар шаҳзодалар билан турмуш қурмасдан олдин қайси касб эгаси бўлган?

    29.07.2022, 13:48

    Санъаткорларнинг машҳур стилистлари: уларнинг хизмат ҳақи қанча?

    29.07.2022, 12:07

    «Мумиё» фильми юлдузи Брендан Фрэйзер янги рол учун 300 кило вазн тўплади (фото)

    29.07.2022, 09:48

    Instagram: Нилуфар Усмонова 6-фарзандига ҳомиладорми? Қизини кўрсатган Имрон, Муниса Ризаевадан янги қўшиқ

    28.07.2022, 22:34

    Голливуд юлдузи Жейсон Стетхем 55 ёшда: Актёр ҳақида 15 та қизиқарли факт (фото)

    28.07.2022, 19:40

    Болливуд юлдузи Жонни Левер қандай қилиб комедия қиролига айланди? У нега фильмларда кўринмай қолди?

    28.07.2022, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.