Coca Cola 1 августдан бошлаб Sprite’нинг қадоқланиш жараёнида яшил рангдан фойдаланилмаслигини, у шаффоф пластикка ўзгартирилишини айтди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Бу экологик масъулиятни оширишга қаратилган кенг қамровли саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.
Sprite’нинг ҳозирги пластмассасида яшил полиэтилен терефталат (PET) мавжуд бўлиб, у пластикнинг қайта ишланиш хусусиятини йўқ қилади.
Бутилкаларда ранглардан фойдаланмаслик қайта ишланган материалнинг сифатини яхшилайди, — деди R3CYCLE пластик гуруҳи бош директори Жулиан Очоа.
Шунингдек, Sprite’нинг логотипи ва қадоқлаш дизайни ҳам ўзгаради. Машҳур яшил ранг эса эндиликда фақат Sprite ёрлиқларида қўлланади.
Coca-Cola кўпинча атроф-муҳитга зарар етказувчи пластик чиқиндиларга ҳисса қўшгани учун танқид қилинади.
2020 йилда компания Break Free From Plastic экологик фирмаси томонидан дунёдаги 1-рақамли пластик орқали ифлосланишга ҳисса қўшувчи компания деб топилган.
Изоҳ (0)