Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясига тегишли «Ёшлар» телеканали январь—июнь ойларида 36,8 млн сўм фойда кўрди. Бу ҳақда телеканал молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Телеканал ўтган йилнинг ярмида 59 млн сўм соф фойда кўрган эди. Бу йил эса бу кўрсаткич 36 млн сўмга тенг бўлди. Шу тариқа соф фойда 23 млн сўмга тушиб кетди.
«Ёшлар» 2020 йилда 49,8 млн сўм фойда кўрган эди. 2019 йилда эса телеканал 27 млн сўм зарар кўрган. 2021 йилда телеканал соф тушими 7 млрд сўмга яқин бўлган.
2006 йилда ташкил қилинган «Ёшлар»нинг 50 фоиз улуши Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига, 50 фоизи Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли.
Аввалроқ «Ўзавтосаноат»нинг соф фойдаси 25 млрд сўмга камайгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)