Ўзбекистон 2022 йилнинг январь июнь ойларида хорижга қиймати 16,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Жорий йилда қовун ва тарвуз экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 45,1 минг тонна (3 баробар)га кўпайган.
Ўзбекистон жорий йилнинг январь июнь ойларида мобайнида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар:
- Қозоғистон – 39,2 минг тонна
- Россия – 15,1 минг тонна
- Қирғизистон – 11,1 минг тонна
- Беларусь – 1,1 минг тонна
- Бошқа давлатлар– 1,3 минг тонна
Аввалроқ Фарғонада ноодатий усулда тарвуз етиштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)