Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом, Ургут ва Каттақўрғон туманларига прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Қайд этилишича, Паст Дарғом туман прокурори адлия маслаҳатчиси Асрор Валиев Ургут туман прокурори лавозимига тайинланган.
Ургут туман прокурори адлия маслаҳатчиси Шуҳрат Холмурзаев Каттақўрғон туман прокурори лавозимига тайинланган.
Каттақўрғон туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси Эркин Аҳмеджонов Паст Дарғом туман прокурори лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)