Сирдарё вилояти Ховос туманида ноқонуний ўқ-дори сақлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Олинган маълумотга кўра, Ховос тумани ҳуқуқ-профилактика бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1982 йилда туғилган, шу туманда яшовчи Н.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Шу вақтда унинг ҳовлисида жойлашган молхона шифтидан жами 8 дона ов қуроли патрони борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда туман жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)