Ўзбекистонда 2022 йил 1 августдан давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Mobil-ID тизими жорий этилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, Mobil-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.
Шахсни Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали амалга оширилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади
- Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизими ишга туширилади
- Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади
Изоҳ (0)