• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги соғломлаштириш акциясида 20 минг нафардан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 23 июлдан 26 июлгача Андижон вилоятида ўтказилган соғломлаштириш акциясида республика ҳамда вилоятдаги мутахассислар томонидан 20 минг нафардан ортиқ фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ходими Муфаззалшоҳ Муҳаммадиевнинг аниқлаштиришича, ўтган ҳафтада вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимларидан ташкил топган жами 150 нафардан иборат махсус гуруҳ Андижон вилоятига келган.

    Ишчи гуруҳ аъзолари энг чекка ва олис маҳаллалар, ҳатто хонадонларгача кириб бориб, сурункали касалликларга чалинган ва оғир дард туфайли қийин аҳволда қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур тиббий ёрдамлар кўрсатмоқда.

    Сайёр қабул тарзида ўтаётган соғломлаштириш тадбирларида иштирокчилар рўйхатга олиниб, электрон тарзда тор соҳа мутахассислари кўригига йўналтирилмоқда. Шундан сўнг улар беморлик даражасига кўра таснифланиб, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми туман, вилоят ва республика миқёсида белгилаб олинмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Муаммоли масалалари бор фуқароларни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари қабул қилиб, мурожаатларига тезкор ечим топиш чораларини кўрмоқда. Мураккаб жарроҳлик амалиётлари талаб этиладиган, бироқ даволанишга имкони йўқ аҳоли вакилларига шу жойнинг ўзида давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар расмийлаштирилмоқда.

    Маълумотларга кўра, тўрт кун давомида 20 минг нафарга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 11 минг нафарида турли касалликлар аниқланган. Беморларнинг 9 минг нафари амбулатор, 250 нафарига республика, 511 нафарига вилоят ҳамда минг нафарга яқинига эса туман миқёсидаги тиббиёт муассасаларида стационар  даволаниш зарурлиги бўйича маслаҳатлар берилган. Жумладан, Хонобод шаҳрида яшовчи яна бир бемор, 8 ёшли Мадина Абдураҳимова тез-тез судирги бериши сабабли шифохонада доимий даволанишга мажбур. Сайёр тиббий кўрикда Мадинага Республика Педиатрия тиббиёт институти клиникасида даволаниши учун бепул йўлланма берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўттиз уч йилдан бери полиартрит ва қандли диабет хасталигидан азоб чекаман. Даволаниш учун барча ҳаракатларни қилиб кўрдим. Ҳаттоки, 2014 йилда жарроҳлик столига ҳам ётдим. Ўшандан кейин ўзимни озгина бўлса-да яхши ҳис қилаётгандим. Афсус хурсандлигим узоққа чўзилмади. Негадир сўнгги пайтларда касаллик яна қайта қўзғаб, зўрайиб, саломатлигим анча оғирлашди. Тошкентдан шифокорлар келди дейишганига хурсанд бўлгандим. Бироқ боролмаганим учун хафа бўлиб тургандим ўзлари уйимга кириб келишди ва тиббий кўрикдан ўтказишди. Шифокорлар вилоят марказида даволанишим учун бепул йўлланма беришди. Кунлар бир оз қайтиб қолса бориб, тегишли муолажаларни олиб келаман», — дейди бемор Марҳабо Умаралиева.

    Бундан ташқари, тадбир доирасида шу кунларда вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ҳам бажарилмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қанча оғир беморларда мураккаб операциялар ўтказилмоқда.

    Мавзуга доир: Жиззахда тез ёрдам шифокорлари замбилдаги беморни йиқитиб юборгани акс этган видеолавҳа бўйича изоҳ берилди

    28.07.2022, 01:21   Изоҳ (0)   5105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигида энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари халқ таълими тизимида аниқланди

    27.07.2022, 23:23

    Ўзбекистонда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Mobil-ID тизими жорий этилади

    27.07.2022, 22:46

    Ўзбекистонда президент топшириқларини ўз вақтида бажармаган учта вазирлик, Солиқ қўмитаси ва бошқа идораларга 10 дан ортиқ тақдимнома киритилди

    27.07.2022, 21:21

    Бухорода буғдойзорга ташлаб кетилган боланинг онасини топиш учун яқинда фарзандли бўлган аёллардан қон таҳлили олинади

    27.07.2022, 20:48

    Паст Дарғом ҳокимлиги муаммони ўрганган блогерни спектакль тайёрлашда айблади. Вилоят ИИБ эса блогерга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлади (видео)

    27.07.2022, 20:25

    Наманганда дарёда оқиб кетаётган 8 ёшли бола қутқарилди

    27.07.2022, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.