Тошкент метрополитенида 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, жами 256 та йўловчи ташийдиган ҳаракатдаги таркиб (вагонлар) мавжуд. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Солиштирилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 40 тага (18,5 фоизга) ошган.
Аввалроқ Тошкентда жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага автобус йўналишлари очилиб, метро билан боғланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ерусти ҳалқа метросининг охирги бекатлари ўртасида бепул электробуслар қатнови йўлга қўйилиши айтилган.
Изоҳ (0)