Тошкент шаҳрининг бир нечта туманлари аҳолиси бир неча ҳафтадан бадбўй ҳиддан шикоят қилмоқда. Вазиятни иссиқ об-ҳаво янада оғирлаштирмоқда, бу эса ёқимсиз ҳидларнинг таъсирини кучайтирмоқда, деб хабар беради «Podrobno.uz».
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилган. Унинг таркибига Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилган. Ишчи гуруҳ канал атрофида фаолият юритаётган корхоналарни текширишни бошлаган.
Хусусан, паррандачилик хўжаликлари, озиқ-овқат қўшимчалари тайёрлаш цехлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва бошқа бир қатор корхоналар фаолияти текширилмоқда. Ўрганиш ишлари натижасида бир қатор камчиликлар аниқланган. Жумладан, санитария қоидаларига риоя қилмаслик, чиқиндиларни канализация тармоқларига белгиланган ме'ёрларга зид равишда тушириш, тозалаш иншоотларисиз ишлаш ва ҳоказо.
Бундан ташқари, тўқимачилик ва терини қайта ишлаш корхоналари томонидан канализацияга оқизилган оқава сувлар, жун ва теридан кўп миқдорда бўёқлар аниқланган.
Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)