АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова ягона мактаб формаси ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарори доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва тармоқ корхоналари томонидан республика умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган жами 6,6 миллион нафар ўқувчи учун ягона мактаб формаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифаси берилган. 20 июль ҳолатига кўра, тўқимачилик корхоналари томонидан 1,5 миллион комплектдан ортиқ мактаб формалари тайёрланиб, сотувга чиқарилган.
Ўқувчиларни сифатли ва замон талабига мос мактаб формалари билан таъминлаш учун республика бўйлаб 560 та маҳаллий корхона рўйхати шакллантирилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, мактаб формасини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида 26 миллион квадрат метр газлама мато ишлатилади.
Изоҳ (0)