Бухоро шаҳрида суғурта маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «И.С.» АЖ Бухоро филиали собиқ раҳбари Э.А. ва бошқалар 23 нафар мижоз билан тузилган суғурта полислари учун ундирилган 55,1 миллион сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)