Андижон шаҳрида ижарадаги уйини фоҳишахонага айлантирган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятида ўтказилган «Орият-2022» тадбири давомида К.Г. (аёл) Андижон шаҳрида жойлашган ўзининг ижара асосидаги яшаш хонадонида 400 000 сўм ҳамда 800 000 сўм пуллар эвазига холис мижоз А.Й. ва А.О. билан фуқаро аёл Ў.М.нинг жинсий алоқа қилиши учун ғаразли ва бошқа паст ниятларда қўшиб берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)