• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Рол учун 25 кг озган, сочини калга олдирган: Сифатли ижод маҳсули учун ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    Хориж актёрларининг рол учун ташқи қиёфасини ўзгартиргани ҳақидаги маълумотларни кўп эшитганмиз. Аслида бу ўзбек актёрлари учун ҳам янгилик эмас. Чунки улар ҳамиша ролнинг ишончли чиқиши учун ташқи қиёфаларини ўзгартиришга, ҳатто қисқа муддатда бир неча килограмм вазн ташлашга ҳам тайёр. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова қуйида ана шундай фидоий актёрлар ҳақида маълумот беради.

    Нигина Анорбоева

    Актриса Нигина Анорбоева Рустам Мелиев томонидан суратга олинаётган «Офицер» фильмидаги роли учун узун қора сочларини калталатишга рози бўлди.

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    — Яхши рол имидж ўзгартиришга арзийди. Режиссёр Рустам Мелиев сочларимни калталатишни сўради, бу таклиф ўзимга ҳам ёқди. Мен ҳамиша ўзига хос характер ва қиёфадаги ролларни кутиб яшайман. Соч ўсадиган нарса, аммо яратилган рол тарихга мухрланади, — дейди актриса Нигина Анорбоева.

    Барчин Ғофурова

    Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган «Бахт овчиси» сериалида Зуля ролини ижро этган актриса Барчин Ғофурова ҳам рол учун сочини калталатишга қарор қилган.

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    — Сочларим аввал узун ва қоп-қора рангда эди. «Ишқ ўйинлари» сериали режиссёри Озод Шамс рол учун сочларимни калталатишни сўради. Рози бўлиб, сочларимни калталатгандим. «Бахт овчиси» сериали продюсери ва режиссёри сочимни сариқ рангга бўяшимни сўради. Хуллас, рол сабаб услубим бутунлай ўзгариб кетди, — дейди актриса Барчин Ғофурова.

    Улуғбек Қодиров

    Актёр Улуғбек Қодиров учун қисқа муддатда озишга ёки семириш муаммо эмас. У «Ака» фильми учун 26 килограммга семирган. «Барон» фильми учун эса аввалги вазнига қайтишига тўғри келган. Актёр қисқа вақтда 25 килограмм вазн ташлашга муваффақ бўлган. Актёрнинг таъкидлашича, у тўплаган 120 килограмм вазндан рол ва саломатлиги учун воз кечишига тўғри келган.

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    — Бу йил ҳам рол учун катта вазн ташлашимга тўғри келди. «Осиё арслони» фильмида асосий рол ижро этаяпман. Кучайтирилган парҳез сабаб 25 килограмм вазн ташладим, — дейди актёр Улуғбек Қодиров.Маълумот учун, «Ўзбекфильм» ҳамда «Беларусфильм» Миллий киностудияси ўртасида ҳамкорликда «Осиё арслони» номли фильмда бош ролни Улуғбек Қодиров ижро этади. Мазкур биографик драма Ўзбекистон ва Беларусда суратга олинади ва келгуси йил 9 майда премьераси бўлиб ўтади.

    Асал Шодиева

    Актриса Асал Шодиева 2012 йили «Ҳай-ҳай қизалоқ» фильмида Юлдуз ролини ижро этган. Актриса мазкур рол учун сочларини антиқа тарзда калталатган ва рангли улама сочлардан фойдаланган. Ҳамиша нафис имижда кўринган актрисанинг мазкур кўриниши тезда эътиборни тортган. У замонавийликка интиладиган ва миллий қадриятларни унутган қиз ролини моҳирлик билан ижро этган.

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    — «Ҳай-ҳай қизалоқ» фильмини кўп марта томоша қилганман. Боиси, фильмдаги ролим ўзимга ёқади. Ўзига хослик ва янгича ёндашув бор, — дейди Асал Шодиева.

    Баҳром Матжонов

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    Айни кунларда АҚШда истиқомат қиладиган актёр Баҳром Матжонов «Ибрат» фильмида суратга тушиш учун уч ой соқолини ўстирган. «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмига таклиф этилганида эса сочларини қиртишлаб олдиришига тўғри келган. Рол мазкур имижни талаб этгани учун у соч-соқолидан осонгина воз кечган.

    Боир Холмирзаев

    <strong>Фото: Коллаж</strong>

    Фото: Коллаж

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Боир Холмирзаев «Мендирман Жалолиддин» сериали учун бошқа актёрлар сингари соч ва соқолини ўстирди. Бу натижага эришиш учун у тахминан икки йил сарфлади. Сериалда иштирок этувчи бошқа актёрлардан фарқли равишда унинг сочлари анча узун.

    Лола

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Бундан роппа-роса 7 йил аввал хонанда Лола «Хайр» номли қўшиғига клип суратга олган. Клип ўзига хослиги билан бошқа клипларга ўхшамайди. Яъни хонанда юз қиёфаси орқали инсон борлиқдан йўқликка ўтиб қолиши акс эттирилган. Имиж ўзгаришида гримёрнинг маҳоратини сезиш қийин эмас. Хонанда клип учун сочларини олдирмаган. Шунчаки, бошига ниқоб кийган холос.

    Ситора Алимжонова ва Али Отажонов

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Баҳром Назаровнинг «Ҳижрон» клипида Ситора Алимжонова ва Али Отажонов учун шунга ўхшаш имиж яратилган. Яъни улар бошларига ниқоб кийиб бемор одам ролини ижро этган. Ижро ва моҳирлик билан яратилган имиж сабаб клип таъсирли чиққан.

    Мавзуга доир:

    • Ҳар бир янги рол актёр учун тўлиқ ўз қаҳрамонига айланиш жараёни эканлигини исботловчи ҳолатлар (фото)
    • Роли учун нафақат мухлислари, балки онаси ҳам танимайдиган даражада ўзгарган актёрлар (фото)
    • Роли учун таниб бўлмас даражада ўзгарган актёрлар (фото)

    25.07.2022, 18:52   Изоҳ (0)   111346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сардор Мамадалиев рухсат сўрамай, ўз йўналишига мослаб куйлади». Қиличбек Мадалиев отасининг қўшиқларини бошқа хонандалар куйлашига муносабат билдирди (видео)

    25.07.2022, 16:32

    Фильм ва сериаллар учун махсус яратилган ҳамда ўша давр руҳини тўлиқ акс эттирган бежирим либослар (фото)

    25.07.2022, 15:29

    Шаҳноза Отабоева вазни сабабли 5 йил саҳнага чиқмагани, ўзига мос кийим топилмагани ва жарроҳлик операциясидан сўнг 4 ойда 35 кг вазн йўқотгани ҳақида (видео)

    25.07.2022, 13:47

    200 дан 10 минг долларгача: Юлдуз Усмонова, Муниса Ризаева ва бошқа аёл санъаткорларнинг Instagram'даги саҳифасига реклама бериш нархи қанча?

    25.07.2022, 11:46

    «Севги изтироби» сериали юлдузи Бурак Ўзчивит Москвада: Актёр уни кўриш истагидаги мухлисалари қуршовидан тан соқчилари ёрдамида чиқишига тўғри келди (видео)

    25.07.2022, 09:51

    Instagram: Аккаунти бузилган Паризода, туғилган кунида онасини йиғлатган Азиза Ёқубова, мухлисларига миннатдорлик билдирган Ҳамдам Собиров

    24.07.2022, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55

    “Ўт қопидаги тошни туширишга уринманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин” — мутахассис

    Саломатлик | 26 июн, 21:40

    Бразилия президенти Трампга интернетда камроқ вақт ўтказишни маслаҳат берди 

    Дунё | 26 июн, 21:30

    Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

    Дунё | 26 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.