• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    200 дан 10 минг долларгача: Юлдуз Усмонова, Муниса Ризаева ва бошқа аёл санъаткорларнинг Instagram'даги саҳифасига реклама бериш нархи қанча?

    Ўзбек шоу-бизнесида ўз ўрнига эга бўлган аёл санъаткорлар нафақат реал ҳаётда, балки онлайн ҳаётда ҳам реклама, видеороликлар орқали катта даромад топади. Санъаткорлар ҳозирда реклама бериш учун энг қулай ижтимоий тармоққа айланган Instagram’да анча фаол. Уларнинг саҳифасига реклама жойлаш нархи кўпчилик мухлисларни ҳайрон қолдириши табиий. «Дарё» мухбири Насиба Абдуxамидова машҳур аёл санъаткорларнинг Instagram саҳифасида реклама постини жойлаштириш нархини ўрганди.

    Шаҳзода Муҳаммедова

    Актриса, дизайнер ва телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram саҳифасидаги stories’га реклама жойлаш нархи 1000 доллар, аккаунтига реклама жойлаштириш эса 2000 долларни ташкил қилади. Рекламани суратга олиш жараёнида актрисанинг ўзи ижодий жамоаси билан бирга иштирок этади. Шаҳзода Муҳаммедова бир ойда саҳифасига 5-6 та реклама жойлаштиради. Актрисанинг Instagram саҳифасида 4 миллион 800 мингдан ортиқ обуначи бор.

    Фото: Instagram /@shaxzoda_muxammedova

    Фото: Instagram /@shaxzoda_muxammedova

    Рухшона

    Хонанда Рухшона Instagram’даги stories’га 200 доллар, аккаунтига эса 500 доллар эвазига реклама жойлаштиради. Реклама видеоролигида хонанданинг ўзи иштирок этади. Маълумот учун, Рухшонанинг Instagram саҳифасида 1 миллион 800 мингга яқин обуначи бор.

    Фото: Instagram /@ruxshonaofficial

    Фото: Instagram /@ruxshonaofficial

    Нилуфар Усмонова 

    Instagram саҳифасида 3 миллион 400 мингдан ортиқ обуначиси бор хонанда Нилуфар Усмонова stories’га 500 доллар, аккаунтига 5000 доллар эвазига ўзи иштирокидаги рекламани жойлаштиради. Stories’даги фото ва видеолар 24 соат саҳифадан ўчирилмайди.

    Фото: Instagram /@nilufarusmonova

    Фото: Instagram /@nilufarusmonova

    Муниса Ризаева 

    Ўзбек шоу-бизнесидаги аёл санъаткорлар ичида Instagram’да энг кўп, яъни 5 миллион 600 мингдан ортиқ кузатувчига эга хонанда Муниса Ризаева stories’га 1000 доллар, суратли постни эса 2500 доллар эвазига жойлаштиради. Stories’даги реклама 1 кун саҳифада сақланиб туради.

    Фото: Instagram /@munisarizaeva

    Фото: Instagram /@munisarizaeva

    Феруза Норматова

    Инстаблогер, актриса Феруза Норматова stories’га 300 доллар, аккаунтига 2000 доллар эвазига ўзи иштирокидаги реклама постини эълон қилади. Stories’даги ҳар бир видеонинг давомийлиги 15 сонияни ташкил қилади. Актрисанинг Instagram’даги обуначилари 1 миллиондан ортиқ.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    Ханна

    Instagram’да Ханна номи остида ижод қилаётган актриса, блогер Хонзода stories’га ва аккаунтига 1000 доллар эвазига реклама пости жойлайди ва унда ўзи иштирок этади. Реклама пости 24 соат саҳифада сақланиб туради. Унинг Instagram саҳифасини 1 миллион 600 мингдан ортиқ обуначи кузатади.

    Фото: Instagram /@xanna__official

    Фото: Instagram /@xanna__official

    Севара Солиева

    Собиқ актриса Севара Солиева Instagram’даги stories’га 200 доллар, аккаунтидаги лентага эса 500 доллар эвазига реклама постини эълон қилади. У реклама ролигида иштирок этади. Саҳифасида 1 миллион 800 мингдан ортиқ обуначиси бўлган Севара Солиеванинг реклама жойлаштириш нархи бошқа ҳамкасбларига қараганда арзонроқ.

    Фото: Instagram /@sevarasolieva_official

    Фото: Instagram /@sevarasolieva_official

    Малика Равшанова

    Instagram саҳифасида 1 миллиондан ортиқ обуначиси бор хонанда Малика Равшанова stories’га 500 доллар, аккаунтига 1500 доллар эвазига реклама постини жойлаштиради. Реклама ролигида хонанданинг ўзи иштирок этмаса ҳам, нарх ўзгармайди. Stories’даги фото ёки видеолар 24 соат саҳифадан ўчирилмайди.

    Фото: Instagram /@malika_ravshanova

    Фото: Instagram /@malika_ravshanova

    Юлдуз Усмонова 

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’даги реклама учун энг кўп ҳақ тўланадиган аёл санъаткорлар рўйхатида етакчи ўринда туради. Саҳифасида 1 миллион 400 мингдан ортиқ обуначи бор хонанданинг аккаунтига ва stories’га реклама бериш учун 10 000 доллар тўлаш керак. Stories’даги фото ва видеолар 24 соат давомида сақланиб туради.

    Фото: Instagram /@yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram /@yulduzibragimovnausmonova

    Ситора Фармонова 

    Актриса Ситора Фармонованинг Instagram саҳифасида 2 миллион 800 мингдан ортиқ обуначи бор. У stories’ни 750 доллар, суратли постни 1000 доллар, видео шаклидаги постни эса 2000 доллар эвазига саҳифасига жойлайди. Рекламада Ситора Фармонова иштирок этса ҳам, этмаса ҳам, нарх ўзгармайди.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Мадина Мумтоз

    Собиқ актриса Мадина Мумтоз саҳифасида 350 доллар эвазига stories ва 750 доллар эвазига реклама постини эълон қилади. Реклама видеоролигида актрисанинг ўзи ва ижодий жамоаси иштирок этади. Stories ва пост 24 соат саҳифадан ўчирилмайди.

    Фото: Instagram /@madinamumtoz

    Фото: Instagram /@madinamumtoz

    Дурдона Қурбонова

    Instagram’да энг кўп, яъни 3 миллион 700 минг обуначига эга бўлган ёш актриса Дурдона Қурбонова 1500 доллар эвазига реклама пости ва stories жойлаштиради. Stories’даги фото ва видеолар 24 соат давомида актрисанинг саҳифасида сақланиб туради. У кўп ҳолларда реклама видеоролигида ўзи иштирок этади.

    Фото: Instagram /@durdona_kurbonova

    Фото: Instagram /@durdona_kurbonova

    Паризода 

    Раққоса Паризода Instagram’да 3 миллион 300 минг обуначига эга. Унинг stories’га реклама қўйиши 500 доллар, лентага суратли реклама бериши 1000 доллар ва видео шаклидаги реклама жойлаши 2000 долларни ташкил қилади. У ҳам бошқа ҳамкасблари сингари реклама видеоролигида ўзи иштирок этади.

    Фото: Instagram /@parizodadancer

    Фото: Instagram /@parizodadancer

    Манзура

    Хонанда Манзура 2 миллион 500 мингдан ортиқ обуначиси бор аккаунтига реклама пости ва stories’ни 800 доллар эвазига эълон қилади. Унинг саҳифасидаги реклама пости ва stories ҳам 1 кун давомида ўчирилмайди. Агар хонанда рекламада иштирок этмаса, унинг нархи ўзгариши мумкин.

    Фото: Instagram /@manzura_singer

    Фото: Instagram /@manzura_singer

    Зиёда

    Instagram саҳифасида 4 миллионга яқин кузатувчилари бор Зиёда stories’га 500 доллар, лентадаги постни эса 1500 доллар эвазига эълон қилади. Реклама видеосида Зиёда иштирок этиши ёки этмаслигидан қатъи назар нарх ўзгармайди. Унинг саҳифасидаги рекламалар ҳам 1 кун сақланиб туради.

    Фото: Instagram /@ziyodamusic

    Фото: Instagram /@ziyodamusic

    Шаҳло Зоирова

    «Браво» кулги жамоасининг аъзоси Шаҳло Зоирова Instagram’даги stories’ларни 300-500 доллар, Реклама постларини эса 2000 доллар эвазига жойлайди. Бошқа ҳамкасблариники каби унинг Instagram саҳифасига берилган реклама 1 кун ўчирилмайди. Реклама роликларида кўпинча унинг ўзи иштирок этади.

    Фото: Instagram /@shaxlozoirova_official

    Фото: Instagram /@shaxlozoirova_official

    Мавлуда Асалхўжаева

    Мавлуда Асалхўжаеванинг Instagram саҳифасига реклама ва stories жойлаш нархи 1500 долларни ташкил қилади. Унинг саҳифасидаги рекламалар 10 кун давомида сақланиб туради. Видеода хонанда иштирок этиши ёки қатнашмаслигидан қатъи назар реклама нархи ўзгармайди.

    Фото: Instagram /@mavludauz

    Фото: Instagram /@mavludauz

    Каниза

    Хонанда Канизанинг Instagram саҳифасида 1 миллион 200 минг кузатувчиси бор. Унинг stories’га реклама жойлаши учун 300 доллар, лентасига реклама бериш учун эса 1000 доллар тўлов қилиш керак. Агар рекламада Каниза иштирок этмаса, нарх ўзгариши мумкин.

    Фото: Instagram /@kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram /@kaniza_shahrizoda

    Муқаддас Саъдуллаева

    Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг 3 миллион 500 минг кузатувчиси бор саҳифасига реклама stories’ни қўйиш 1000 доллар, реклама постини жойлаштириш учун эса 2000 доллар тўлов қилиш керак. Актриса рекламаларда ўзи иштирок этади. Stories’даги реклама 1 кун сақланиб туради.

    Фото: Instagram /@muqaddas_sadullayeva

    Фото: Instagram /@muqaddas_sadullayeva

    Лола Аҳмедова

    Лола Аҳмедованинг Instagram саҳифасидаги stories’га реклама қўйиш ва лентада пост жойлаштириши 800 долларни ташкил қилади. У рекламаларда ўзи иштирок этади, қатнашмаса ҳам, нарх ўзгаришсиз қолади. Хонанданинг саҳифасида 1 миллион 500 мингдан ортиқ обуначиси бор.

    Фото: Instagram /@lolaahmedova

    Фото: Instagram /@lolaahmedova

    Мавзуга доир:

    • 15 сония учун 500 доллар. Ўзбекистонлик таниқли вайнерларнинг Instagram’даги реклама нархи қанча?
    • Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Instagram’дан қанча пул топади?
    25.07.2022, 11:46   Изоҳ (0)   37525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаров хонадонида тўй, «Афандининг қизлари»даги Нигинанинг қўлини сўрашди, Севара Солиева касбини ўзгартирди, операцияни бошдан кечирган Асал

    05.06.2022, 22:49

    Instagram: Иккинчи бор она бўлган Ханна, машинасини сотаётган Шоҳруххон, Янги йилни хорижда кутадиган санъаткорлар

    29.12.2022, 22:59

    Instagram: Тўртинчи марта она бўлган Мадина Мумтоз, “Уммон”чи Шоҳрух хонадонида тўй, Ситора Фармонованинг ҳашаматли уйига саёҳат

    09.08.2023, 22:10

    “Бу савол аёл кишининг дилини оғритади”. Манзура ёлғизликдан зериккани, ёш кўриниши сабаби ва ногирон жониворни парваришлаши ҳақида 

    23.11.2023, 11:25

    Instagram: Нилуфар Усмонова олтинчи марта “боғчани битирди”, baby Mohi туғилган кунини нишонлади, Хуснора Шодиева оиласида жудолик

    23.06.2024, 15:00

    “Шаҳло мени блоклаб қўйган”. Лола Аҳмедова хонанда синглисини Instagram’да кузатмаслиги ва севиб турмуш қурганидан афсусланиши ҳақида

    28.06.2024, 12:08

    Instagram: Раққоса Паризода оғир жудоликка учради, Севинч Мўминова 42 ёшни қарши олди, Шоҳруххон ўғлини тўйга олиб чиқмоқда

    01.07.2024, 11:07

    Instagram: Каниза янги машинали бўлди, Достон Убайдуллаев ресторан очди, DJ Piligrim онасига ҳовли қуриб бермоқда

    07.08.2024, 11:33

    Instagram: Зиёданинг Ўзбекистон бўйлаб “бирров”лари нархи қанча? “Уммон”чи Зоҳид иккинчи бор ота бўлди, Раъно Шодиевадан қувончли хабар

    16.08.2024, 11:40

    “Мингтадан биттада учрайдиган касалликка чалинган”. Малика Равшанова қизи билан гематологияда даволангани ҳақида сўзлаб берди

    20.09.2024, 19:18

    Instagram: Ўзбек шоу-бизнесидаги тўйлар, Дурдона Қурбонованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, Ғуломжон Ёқубовнинг ёшлик сири нимада?

    14.10.2024, 10:40

    Instagram: таътилдаги машҳурлар, Йигитали Мамажоновнинг Муқаддас Саъдуллаевага қимматбаҳо совғаси, Феруза Норматова қандай йигитга турмушга чиқади? 

    26.10.2024, 23:21

    Instagram: Синглисига “Гелик” совға қилган Мавлуда Асалхўжаева, 60 ёшли юбилейини нишонлаган Равшан Комилов, Тимур Алихоновнинг тўйидан репортаж

    27.10.2024, 22:15

    Instagram: Рухшонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, Шаҳло Зоирова оиласида жудолик, Имон Каримова вертолёт бошқариб кўрди

    28.10.2024, 22:50

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова “Х-Фактор” ҳакамларини ҳайратлантирди, Хонзода Дўстова gender party ўтказди, олимпиада чемпиони Абдумалик Халоков уйланди

    30.10.2024, 12:45

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Instagram: Ситора Фармонованинг тўйи Дубайда давом этади, таниқли актёр аварияга учради, Феруза Мелибоева роль учун сочларидан айрилди

    14.11.2024, 22:06

    Instagram: “Миллион” кулги жамоаси актёри уйланди, тўйларда сохта Юлдуз Усмоновалар пайдо бўлди, Марям Тиллаева кийинишга қанча пул сарфлайди?  

    17.11.2024, 23:21

    Хонанда Рухшона икки фарзанди билан уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди 

    20.11.2024, 11:50

    Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди  

    24.11.2024, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мигрантларимизга янги меҳнат бозорини топишимиз керак” — Расул Кушербаев Россияда қийналаётган ҳамюртларимиз ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:01

    Безори ўқувчи сифатида рўйхатда турган, раққоса бўлолмаган, “Алданган аёл” фильмидаги роли билан машҳурликка эришган Райҳон Уласенова 43 ёшда

    Маданият | 18 июн, 21:55

    Лимон ошди, мол гўшти пасайди: Тошкентдаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қанчалик ўзгарди?

    Ўзбекистон | 18 июн, 21:45

    Исроилдаги туристлар учун хавфсиз тарзда чиқиб кетиш мақсадида махсус рақамли рўйхатдан ўтиш шакли жорий қилинди

    Ўзбекистон | 18 июн, 21:35

    Сайёҳлар Европадаги кўргазмада Swarovski кристаллари билан безатилган креслони синдириб қўйди

    Лайфстайл | 18 июн, 21:25

    Путин Яқин Шарқдаги можарода воситачи бўлишга тайёрлигини тасдиқлади

    Дунё | 18 июн, 21:15

    Шавкат Мирзиёев Паркентдаги интенсив боғда сархил мевалар ҳосилини кўздан кечирди

    Ўзбекистон | 18 июн, 21:04

    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

    Реклама | 18 июн, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.