Украина, Туркия ва БМТ ўртасида 22 июль куни дон экспорти бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар қилди.
Ҳужжатни Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков, Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва БМТ бош котиби Антонио Гутерриш имзолади. Худди шу ҳужжат Туркия, БМТ ва Россия вакиллари томонидан ҳам имзоланиши кутилмоқда.
«Одесса», «Черноморск» ва «Южний» портларини назорат қилиш Украина томонида қолади. Россия ва Украина ўртасида ғалла бўйича тўғридан-тўғри шартнома имзоланмаслиги қайд этилган.
Изоҳ (0)