Коста-Рикада маймунчечак билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат расман тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида айтилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафта чет элдан келган 34 ёшли хорижлик фуқарода маймунчечак билан касалланиш ҳолатини тасдиқлади. Ушбу вазиятда касаллик чет элдан олиб кирилган ҳисобланади.
«Бемор уч ҳафталик изоляцияга жўнатилди. Бундан ташқари, вазирлик бемор билан бир уйда яшовчи яна беш кишининг соғлиғини назорат қилмоқда», — дейилади хабарда.
Маймунчечак ҳайвонлардан одамларга юқадиган ва илк бор 1970 йилларда Конго Демократик Республикасида қайд этилган ноёб вирусли касалликдир. Симптомлар орасида иситма, бош оғриғи, юзда бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси мавжуд.
Изоҳ (0)