Ўзбекистонда «ақлли» қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 14 млн АҚШ доллари бўлиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон атроф-муҳитига мослаштирилган ақлли фермер хўжаликларининг саноат технологияларини ривожлантириш марказини барпо этиш ва бу орқали мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизация қилишдан иборат.
Ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологияларни синаш учун Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Жиззах ва Фарғона каби 5 та вилоятда ҳудудий синов хўжаликлари очилади.
Натижада мамлакатдаги иссиқхона ускуналарининг импортга қарамлиги, замонавий технологиялар ишлаб чиқаришда малакали мутахассислар камлиги, иссиқхона ва боғдорчилик учун материаллар ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги каби муаммоларга ечимлар топилади.
Бундан ташқари, ақлли фермер хўжалигини бошқариш бўйича 2000 нафар маҳаллий фермерларнинг ўқитилиши ҳамда бир қатор дизайнер архитекторлар, IT мутахассислар, етук ўқитувчиларни тайёрлаш назарда тутилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда Эроннинг «инновациялар уйи» очилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)