Москва арбитраж суди Швейцария Credit Suisse компаниясининг Россиядаги активларини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Дарё»га суд қароридан маълум бўлди.
Таъкидлашича, 2020 йил ноябрь ойида UzAuto Motors ва Credit Suisse’нинг Лондон филиали ўртасида 150 миллион еврогача бўлган халқаро синдикатлаштирилган кредит бўйича шартнома имзоланган.
2021 йилнинг март ойида Россиянинг «Транскапиталбанк»и ушбу битимга қўшилди ва UzAuto Motors’га 10 миллион еврони тақдим қилди.
Автомобиль ишлаб чиқарувчиси бу қарзни 2022 йил 19 апрелгача «Транскапиталбанк»ка қайтариш учун Credit Suisse’га ўтказиши керак эди.
UzAuto Motors буни амалга оширди, бироқ Credit Suisse пулни «Транскапиталбанк»ка ўтказмади (банк 20 апрель куни АҚШ санкцияларига тушиб қолган, унинг доллар ҳисоблари музлатилган).
«Транскапиталбанк» Credit Suisse’га пулларни UzAuto Motors’га қайтариш учун қўлланма тақдим қилди (автомобиль ишлаб чиқарувчиси тўғридан-тўғри Россия банкига қарзни қайтариши учун), бироқ Credit Suisse буни амалга оширмади.
Шундан сўнг «Транскапиталбанк» судга мурожаат қилишга қарор қилди. Суд ишни кўриб чиқиб, Credit Suisse’нинг Россиядаги активларини, шу жумладан, банкнинг Москва филиали ҳисоб рақамларидаги тахминан 10 миллион еврони ҳибсга олди.
Аввалроқ АҚШ Ўзбекистон компаниясига қарши санкциялар киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)