IT Park ўқувчиларнинг муваффақиятга эришишларига ёш тўсқинлик қилмаслигини исботлай олган мутахассисларнинг ҳикоясини эълон қилишда давом этади.
Бу галги қаҳрамон — Аловуддин Камбаров. У 2005 йилда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида туғилган.
Аловуддин IT соҳасига ўз йўлини 15 ёшида, Гулистонда дастурлаш курсларига борганида бошлаган.
Икки йил давомида у ўз маҳоратини ошириш учун кўп меҳнат қилди. Аловуддин Java ва Kotlin каби дастурлаш тилларини ўрганган.
Алловуддин Камбаров «S.О.S» лойиҳаси билан ҳамкорлик қилиб, ўзининг 500 доллар миқдоридаги биринчи пулини қўлга киритган.
Айни пайтда Аловуддин 10-синфда ўқийди ва «NAPA Systems» IT-компаниясида junior-дастурчи бўлиб ишлайди. Ёш мутахассиснинг ойлик даромади 500 долларни ташкил қилади.
Ҳозирги кунда Аловуддин IT-соҳасидаги билимларини мустаҳкамлашда давом этмоқда ва ўз лойиҳалари устида ишламоқда.
Аввалроқ қизлар учун Skills4Girls тренинг дастури ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)