• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Ўзбекистонда гилос нархлари кескин ошди ва экспорт қисқарди

    Бу йил Ўзбекистонда гилос мавсуми юқори нархлар ва экспортнинг кескин қисқариши билан ўтган йилгидан фарқ қилди. Бунинг асосий сабаби баҳорнинг биринчи ойида об-ҳаво аномалиялари туфайли ҳосил паст бўлганлигидир, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

    Фото: Савдо-саноат палатаси

    Фото: Савдо-саноат палатаси

    Бу йилги март ойининг биринчи ярмида ғайритабиий ёғингарчилик бўлиб, ёмғирнинг интенсивлиги ва давомийлиги мисли кўрилмаган даражада эди. 

    Шу даврда ёғингарчилик деярли 2 ойлик меъёрга тенг бўлди, тоғли ва тоғолди ҳудудларда одатдагидан 2-3 баробар кўп ёмғир ёғди. 

    Аммо об-ҳавонинг кутилмаган ҳодисалари шу билан тугамади, март ойининг иккинчи ярмида ёмғирли об-ҳаво аномал совуққа ўрнини бўшатиб берди. 

    Маълумки, Фарғона водийсида гилос март ойида гуллайди ва ушбу меванинг ҳосили ҳажми ҳамда сифати бевосита чангланиш жараёнига боғлиқ. 

    Бироқ, кузатилган об-ҳаво шароити чангланишга имкон бермади. Худди шу об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистондаги бодом ва ўрик ҳосилига ҳам жиддий зарар етказган.

     

    Ўзбекистонда гилос етиштиришда асосий ҳудуд ҳисобланмиш Фарғона водийси фермерларининг фикрича, 2022 йилда ушбу маҳсулотдан олинган ҳосил ўтган йилга нисбатан қарийб икки баробар кам бўлган. 

    Гилоснинг  ўртапишар ва кечки навлари энг кўп зарар кўрган навлар бўлди, ушбу навлар ҳосилидан бозорга 26 мм ва ундан зиёд калибрли йирик гилослар чиқади.

    2022 йилги мавсумда калибри 26 мм дан ортиқ гилоснинг улгуржи партиялари Ўзбекистон бозорларига 15—20 май кунлари — ўтган йилги билан бир вақтда чиқди. 

     

    Катта калибрли гилоснинг биринчи улгуржи партиялари бозорларга 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 2,5 баробар арзон нархда кириб келганига қарамай, бир ҳафтадан сўнг ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари 2,5 баробар ошди. 

    Йирик калибрли гилос ҳосилини йиғиб олишнинг айни қизғин палласида унинг улгуржи нархлари ўтган йилгидан сезиларли даражада юқори бўлди. 

    Масалан, 2022 йилнинг май ойи охирида калибри 26 мм дан зиёд гилоснинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан 28-30 фоизга, жорий йилнинг июнь ойи бошида эса ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу давридаги даражадан икки баробар юқори бўлди.

    Аммо март ойидаги об-ҳаво аномалиялари туфайли гилоснинг эртаги навлари ҳосилига етган зарар минимал бўлди, чунки об-ҳаво инжиқлари бошланишидан аввал у чангланишга улгурган эди. 

     

    Бироқ эртаги гилоснинг маҳаллий навлари кичик калибрга эга, яъни, 26 мм дан кам. 2022 йилда Ўзбекистон бозорларида эртаги гилоснинг биринчи улгуржи партиялари худди ўтган йилгидек, май ойи бошида пайдо бўлди — 2021 йилнинг худди шу санасига нисбатан 17 фоиз арзон нархда — 1 кг учун 25 минг сўмдан сотилди.

    Ички таъминот ўсиши билан 26 мм дан кам калибрли гилоснинг ўртача улгуржи нархлари тез туша бошлади.  

    2022 йилнинг 6 майидан 20 майигача бўлган даврда ушбу гилоснинг ўртача улгуржи нархлари 3 баробар — 1 кг учун 25 мингдан 8 минг сўмга арзонлашди.

    Бироқ, эртаги навлар ҳосилини йиғиш мавсуми тугаши ва ўртапишар навларни оммавий йиғиш бошланиши билан кичик калибрли гилос нархи кескин ўса бошлади. 

    Фото: EastFruit

    Фото: EastFruit

    2022 йилнинг 20 майидан 17 июнига қадар бундай калибрли гилоснинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 8 мингдан 30 минг сўмгача, яъни,  3,8 баробар ошди.  

    Шу билан бирга, ўртача улгуржи нархлар 2022 йилнинг июнь ойи ўрталарида ўтган йилнинг шу санасида қайд этилган даражадан 3,3 баробар юқори бўлди. 2022 йилги гилос мавсуми шундай юқори нархларда якунланди.

     

    Ўзбекистонда 2022 йилги гилос мавсуми қисқа бўлди, бу, асосан, ўртапишар ва кечки навлар йиғим-терими мавсумининг сезиларли қисқариши билан боғлиқ бўлиб, нархлар ўрта ҳисобда ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди (айниқса, йирик калибрли гилос учун).  

    Бунинг оқибатида, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистондан гилос экспорти ҳажми бир неча баробар камайди. Гилос мева сегментида Ўзбекистоннинг асосий экспорт позицияларидан бири ҳисобланади.

    2022 йилда Ўзбекистондан гилос экспорти мавсуми май ойининг биринчи кунларидан, ўтган йилга нисбатан қарийб бир ҳафта аввал бошланди ва тахминан июнь ойининг учинчи ўн кунлиги ўрталарида, 2021 йилга нисбатан ўн кун аввал якунланди. 

    Расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон 25,3 минг тонна гилос экспорт қилган, бу ўтган йилги рекорд кўрсаткичдан 2,4 баробар, 2020 йилга нисбатан қарийб 20 фоизга камдир.

    Ўзбекистондан гилос экспорти умумий ҳажмининг деярли ярми (49 фоиз) Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келади, Фарғона водийсининг (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари) умумий улуши эса 63,6 фоизни ташкил этди. 

     

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гилос экспортида салмоқли улушга эга бўлган ҳудудлар бу Самарқанд вилояти – 2,5 минг тонна (умумий экспортнинг 10 фоизи) ва Тошкент вилояти – 2,2 минг тонна (8,7 фоиз) ҳисобланади. 

    Юқорида қайд этилган беш вилоятнинг умумий улуши 2022 йилги гилос экспортининг 82,2 фоизига тўғри келади.

    Экспорт географиясига келсак, 2022 йилда экспортнинг қарийб 99 фоизи Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари бозорларига, 1 фоиздан камроғи Жанубий Кореяга (183 тонна) ва кичик партиялар Польша (52 тонна), Туркманистон (17 тонна), БАА (17 тонна), Мўғулистон (4 тонна) ва Хитойга (3 тонна) жўнатилди.

    22.07.2022, 14:08   Изоҳ (0)   19585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент аэропортида такси ва бошқа хизматлар учун жойлар ижараси аукционга қўйилди

    22.07.2022, 13:10

    UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можарога сабаб бўлди

    22.07.2022, 12:58

    Шамол энергиясидан хавфсизроқ: атом электр энергия станциялари қанчалик фойдали?

    21.07.2022, 23:34

    Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олмоқда

    21.07.2022, 22:09

    Осиё давлатлари қиш учун газ сотиб олиш жараёнини тезлаштирмоқда

    21.07.2022, 18:25

    Биржада битимлар кўпайди, компаниялар фаоллиги камайди: Ўзбекистонда июнь ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси қандай бўлди?

    21.07.2022, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.