• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Тошкент аэропортида такси ва бошқа хизматлар учун жойлар ижараси аукционга қўйилди

    Uzbekistan Airports бошқарув компанияси Тошкент аэропортида жой ижараси учун «E-auksion» сайтида бир нечта лотларни жойлаштирди. 

    Фото: «E-auksion»

    Фото: «E-auksion»

    Улар орасида умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчалари, савдо автоматлари ва такси хизматлари учун жойлар мавжуд. 

    Ижара майдонларининг аксарияти ҳозирда реконструкция қилинаётган учиб кетиш залининг чап томонида жойлашган.

    Ҳозирда аукцион учун ўнта лот қўйилган. Учиб кетиш зали ва почта-юк комплексида савдо автоматларини жойлаштириш учун жой ижарага берилади. 

    2 квадрат метр майдонга учта савдо автомати (қаҳва/снеклар/ичимликлар) жойлаштирилади. Лотнинг бошланғич суммаси йилига 28,8 млн сўм.

    Умумий овқатланиш пунктини ташкил қилиш учун аэропорт учта жойни таклиф этади — иккитаси жўнаш терминалининг «стерил» зонасида ва биттаси эстакада остидаги майдон — ҳозирги JUМ кафеси. 

    Кафе-бар учун учиб кетиш залида 25 квадрат метр ва 80 квадрат метр майдонлар, тўлиқ ошхона ташкил қилиш имкониятисиз, ижарага берилади. 

    Ўрнатилган талабларга мувофиқ, ижарачи компания умумий овқатланиш соҳасида тажрибага эга ва таниқли бренд бўлиш билан бирга, TripAdvisor маълумотларига кўра Тошкентдаги энг яхши 10 та умумий овқатланиш брендлари қаторида бўлиши лозим. 

    Биринчи жойда бир квадрат метрнинг бошланғич қиймати 785 минг сўм, иккинчи жойда 390 минг сўмни ташкил этади. 

    Шунингдек, узоқ йиллардан буён JUМ бренди остида фаолият юритиб келаётган кафе учун ижарачи қидирилмоқда. 

    Фото: «E-auksion»

    Фото: «E-auksion»

    Ресторанда тўлиқ фаолият олиб борувчи ошхона мавжуд. Умумий майдони 217 квадрат метр бўлган объектнинг йиллик бошланғич қиймати 586,5 млн сўмни ташкил этади.

    Учиб келиш залида такси хизмати учун пештахта ва офис хонаси ҳам савдога қўйилган. 

    Ариза берувчи компания уч йилдан ортиқ бўлмаган бензинли автомашиналар паркига, шунингдек, камида уч йиллик тажрибага эга бўлган ҳайдовчилар таркибига эга бўлиши керак. 

    Терминал олдидаги биринчи қаторда ҳар доим камида бешта машина бўлиши лозим. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси – 188,82 млн сўм.

     

    Барча лотлар учун батафсил техник топшириқлар белгиланган бўлиб, барча талабгор компаниялар уларга риоя қилишлари лозим. Акс ҳолда, ижарага берувчи, ким ошди савдоси якунида ғолиб бўлган компания билан шартнома тузишни рад этишга ҳақли. 

    Бундан ташқари, ижарачи компаниялар оффшор зоналарда банк ҳисоб рақамларига (бу уларнинг таъсисчиларига ҳам тегишли), шунингдек солиқ қарзлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлмаслиги лозим. 

    Ижарачиларга қўйиладиган талаблар ва бошланғич нархлар «E-auksion» веб-сайтида ҳар бир лот бўйича мавжуд. 

    Лотларда, кимошди савдоси қоидаларига кўра, аукцион давомида камида 10 фоизга ошиши мумкин бўлган бошланғич йиллик суммалар кўрсатилган.

    22.07.2022, 13:10   Изоҳ (0)   7746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можарога сабаб бўлди

    22.07.2022, 12:58

    Шамол энергиясидан хавфсизроқ: атом электр энергия станциялари қанчалик фойдали?

    21.07.2022, 23:34

    Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олмоқда

    21.07.2022, 22:09

    Осиё давлатлари қиш учун газ сотиб олиш жараёнини тезлаштирмоқда

    21.07.2022, 18:25

    Биржада битимлар кўпайди, компаниялар фаоллиги камайди: Ўзбекистонда июнь ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси қандай бўлди?

    21.07.2022, 16:24

    Тошкентдаги кўп қаватли уй МИБ томонидан 14 млрд сўмга аукционга қўйилди

    21.07.2022, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.