Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги меҳмонхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,16 гектар. Бинонинг майдони — 1423 квадрат метр. Бинода сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жойлаштирилган.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 13,9 млрд сўм. Аризалар 22 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги кўп қаватли уй МИБ томонидан 14 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)