2020 йилда АҚШнинг Миннеаполис штатида Жорж Флойдни қўлга олишда қатнашган собиқ полициячи Томас Лейн 2,5 йилга қамалди. У Жорж Флойднинг фуқаролик ҳуқуқларини бузганликда айбдор деб топилди.
"Жаноб Флойдни ҳибсга олишга уринган собиқ полициячилардан бири Томас Лейн 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган" - дейилади баёнотда.
Федерал прокурорлар Лейнга беш йилдан ортиқ қамоқ жазоси беришни сўраганди.
Аммо адвокатлар Лейн жаноб Флойд ҳушидан кетган вақтда уни жонлантиришга урингани сабабли икки йилдан сал кўпроқ қамоқ жазоси берилиши адолатдан бўлишини таъкидлашган.
Аввалроқ, собиқ полициячи Дерек Шовин афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олиш чоғида ўлдиргани учун 22,5 йилга қамалганди. Флойднинг ўлимидан кейин норозиликлар юзага келганди.
Изоҳ (0)