Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл КХДР исталган вақтда ядро синовини ўтказишга тайёрлигини айтди, деб ёзади «Интерфакс».
«Фикримизча, менинг инаугурациямдан буён Пхеньян, ўзи қачон қарор қилса, шунда ядро синови ўтказишга тўлиқ тайёр ва қодир», — дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради Yonhap агентлиги.
Ўз навбатида, Япония Мудофаа вазирлиги ҳам ўзининг «Оқ китоб» йиллик ҳисоботида КХДРнинг ҳаракатлари Япония хавфсизлигига «жиддий таҳдид» эканини таъкидлаган.
Қайд этилишича, 2022 йил бошидан буён Шимолий Корея ракеталарни «ўта юқори частотада ва янги усулда» учириб келмоқда.
Пхеньян «янги провокациялар»га киришиши мумкин, дейилади хабарда. Шимолий Корея ядровий синов ўтказиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
КХДР охирги марта ядро синовини 2017 йилда ўтказган эди.
Изоҳ (0)