Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 435 килограмм гўшт сотиб олиб, уни пулини бермаган шахс қўлга олинди.
2022 йилнинг май ойида З.Н. таниши Й.У.нинг ишончига кириб пулини 2-3 кунда олиб келиб беришини айтган. Жами 435 килограмм бўлган 28 000 000 сўмлик гўшт маҳсулотларини олиб бошқа шахсларга сотиб юборган. З.Н. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)