Ўзбекистон 2022 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 18,1 миллион долларга тенг бўлган 17,3 минг тонна шафтоли экспорт қилди. Бу бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумоти эълон қилинди.
Таъкидланишича, шафтоли экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар:
- Россия — 14 минг тонна;
- Қозоғистон — 1,8 минг тонна;
- Қирғизистон — 1,5 минг тонна;
- Туркманистон — 83 тонна;
- Беларусь — 52 тонна;
- Монголия — 6 тонна;
- БАА — 2 тонна.
Изоҳ (0)