Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги текстил ишлаб чиқариш фабрикаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга иқтисодий суд ҳукми билан Олмалиқ МИБ томонидан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,27 гектар. Бинонинг майдони — 960,2 квадрат метр. Биноларда сув, электр, газ таъминоти ва канализация мавжуд.
Аукционга қўйилган фабриканинг бошланғич баҳоси — 16,8 млрд сўм. Аризалар 16 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги дам олиш маскани 12,4 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)