Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда қайси корхоналар энг кўп солиқ тўлагани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Январь ойидан буён 10 та энг йирик солиқ тўловчи корхоналар тўлаган маблағ мамлакат жами солиқ тушумининг 32,4 фоизини ташкил этди — 23 трлн сўм.
«Навоий кон-металлургия комбинати» биринчи ўриндаги энг йирик солиқ тўловчи ҳисобланади. 6 ой давомида корхона 9,6 трлн сўм солиқ тўлаган.
Иккинчи ўринда — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати». Корхона январь ойидан бери 5,1 трлн сўм солиқ тўлаган.
Учинчи ўринда — «Ўзтрансгаз» бўлиб, у йил бошидан буён 1,9 трлн сўм солиқ тўлаган.
Тўртинчи ўринда — «Ўзбекнефтгаз». Компания тўлаган солиқ ҳажми — 1,5 трлн сўм.
Бешинчи ўринда — «Ҳудудгазтаъминот». 1-ярим йилликда корхона тўлаган солиқ — 1,4 трлн сўм.
Кейинги ўринларда мос равишда Uzbat A.O. (1 трлн сўм), «Лукойл» (700 млрд сўм), UzAutoMotors (700 млрд сўм), Uz-Kor gas chemical (600 млрд сўм) ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» (500 млрд сўм) жойлашган.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп солиқ олинган ҳудудлар маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)