Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги бўш турган бино ва иншоотлар кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилган.
Ушбу бино ва иншоотлар 1991 йилда қурилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,15 гектар. Бинонинг майдони — 473,2 квадрат метр. Унда сув, электр таъминоти мавжуд. Газ ва канализация тизими эса йўқ.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 927 млн сўм. Аризалар 25 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги 3 хонали уй МИБ томонидан 1,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)