Марказий банк Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорининг умумий кўриниши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида янги уйларнинг нархлари 2,4 фоизга қимматлади.
Ойлик динамикани ҳисобга олганда асосий ўсиш апрель ойида кузатилди — 2,3 фоиз. Май—июнь ойларида янги уй-жойлар учун нархлар деярли ўзгаришсиз қолди.
2022 йилнинг иккинчи чорагида энг юқори нарх ўсиши Наманган вилоятида кузатилди— 26 фоиз.
Сирдарё вилоятида янги уйлар 23,9 фоизга қимматлаган бўлса, Қорақалпоғистонда бу кўрсаткич 22,3 фоиз бўлди.
Энг кўп нарх тушиши Андижон вилоятида кузатилган — 6,8 фоиз. Қашқадарёда янги уй-жойлар нархи 5,9 фоизга, Сурхондарёда 4,9 фоизга, Хоразмда 4,8 фоизга арзонлаган.
Уй сотиб олиш ва сотиш бўйича битимлар сони иккинчи чоракда 81,9 мингтага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпдир.
Тошкент вилоятидан ташқари (кичик пасайиш -2,8 фоиз) барча вилоятларда кўчмас мулк операциялари сони ошди.
Тугалланган савдо шартномаларидаги энг катта ўсиш Хоразмда кузатилди — 27,8 фоиз.
Навоий вилоятида бу кўрсаткич 17 фоиз бўлган бўлса, Жиззахда 16,8 фоиз бўлиб қайд этилган.
Изоҳ (0)