IT Park ёш мутахассис бўла туриб ҳам яхшигина даромад топиш мумкинлигини исботлаган ёшларнинг ҳикояларини чоп этишда давом этмоқда.
Рукнимизнинг бугунги қаҳрамони – Беҳруз Баҳодиров. У Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида туғилган.
IT соҳасига илк қадамни 18 ёшида қўйган ёш мутахассиснинг қобилияти ўша кезларданоқ қадрлана бошланган.
Беҳруз Қизилтепа тумани ахборот технологиялари марказига ўқитувчи лавозимига таклиф қилинди.
У ҳозирда 20 ёшда ва 3D моделлаштириш курси ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Ҳозиргача 200 нафар шогирд тайёрлаган бўлиб, энг иқтидорли шогирдларидан бири Тошкентдаги «Dizipro» компаниясида фаолият олиб боради.
Беҳруз марказда болаларга дарс беришдан ташқари, фрилансер платформаларда ҳам ишлайди. Фриланс биржаларда у ўз лойиҳаларини хорижий компанияларга сотади.
Унинг муваффақиятли битимлари орасида «3ddd.ru» савдо майдончасида Россиянинг йирик мебель компаниясига сотган лойиҳаси ҳам бор.
Беҳрузнинг ойлик даромади 1000 долларни ташкил қилади. Ёшидан қатъий назар, хоҳиш, матонат ва меҳнат билан кўп нарсага эришиш мумкинлигини ёш мутахассис ўз мисолида кўрсатмоқда.
Аввалроқ IT Park 25 ёшида ойига 1300 доллар ишлаб топадиган бухоролик йигит ҳақида ҳикоя қилган эди.
Изоҳ (0)