2002 йилдан бери биринчи марта доллар евро қийматига тенглашди. Айни пайтда 1 доллар 1 евро бўлиб турибди.
Узоқ вақт давомида Америка ва Европа валюталари ўртасидаги тафовут анчагина катта эди.
Россияга қарши санкциялар Европа Иттифоқи иқтисодиётига ҳалокатли зарба берди.
Бунинг оқибатида Европа валютаси долларга нисбатан доимий равишда пасайиб бормоқда.
Февраль ойида 1 евро 1,15 долларга баҳолангани ҳисобга олинса, евронинг пасайиш спирали кескин ва шафқатсиз тус олди.
Мутахассисларнинг айтишича, яқин келажакда АҚШ валютаси евродан қиймати бўйича ўтиб кетади.
Ўзбекистонда 13 июль ҳолатига кўра 1 доллар 10 920 сўмга, 1 евро эса 11 052 сўмга баҳоланмоқда.
Дунё бўйича евронинг пасайиши фонида Ўзбекистонда ҳам доллар ва евронинг қиймати тенглашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)