• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Кредитга жуда ўхшаш, лекин алоҳида жиҳатлари кўп — Ўзбекистондаги лизинг ҳақида зарур маълумотлар

    Кўп ҳолларда шахсий бизнесини бошламоқчи бўлган тадбиркор у бўйича аниқ ғояларга эга бўлади-ю, уни реализация қилишга келганда маблағ масаласини ҳал этиш узоқ вақтни «ўғирлайди».

    Шундай вазиятларда юридик ёки жисмоний шахсларнинг банкдан кредит ёки лизинг олишида улар ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида «Дарё» лизинг ва у билан боғлиқ бир неча саволларга жавоб тайёрлади.

    Фото: «Anhor.uz»

    Фото: «Anhor.uz»

    Лизинг нима?

    Лизинг — узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш мумкин. Бу бир қарашда оддий ижарага жуда ўхшаш кўринса-да, у иккисининг ўртасида етарлича фарқлар бор.

    Лизинг бу хизмат. Масалан, тракторни лизингга олмоқчи бўлган фермер ушбу хизмат турини кўрсатувчи компанияга ташриф буюради.

    Компания ўз маблағлари ҳисобига тракторни харид қилади ва уни мижозга маълум миқдордаги тўлов эвазига муддатли фойдаланиш учун топширади.

    Белгиланган ижара муддати якунланганидан кейин эса тракторга эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита мижознинг номига ўтади.

    Бу хизматда битим предметини ва сотувчини мижоз танлайди. Харидни эса лизинг компанияси амалга оширади ва сотиб олинган товарни мижозга вақтинчалик фойдаланиши учун келишилган муддатга беради.

    Белгиланган сумма тўлангандан кейин, ижарадаги мулк мижознинг тасарруфига ўтади.

    Лизинг кимлар учун берилади?

    Махсус ускуналар, транспорт воситалари, кўчмас мулк ёки бизнес жиҳозларига муҳтож якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар лизингдан фойдаланади.

    Шу билан бирга, автомобиль олмоқчи бўлган жисмоний шахслар ҳам лизинг олиш имкониятига эга ҳисобланади.

    Нималарни лизингга олиш мумкин эмас?

    Ер участкалари, дала ёки кўл каби табиий объектларни ва давлатга тегишли бўлган ҳамда қонун бўйича эркин муомалага чиқарилмайдиган мулклар, масалан, бинолар, ёки маданий ёдгорликларни лизингга олиш мумкин эмас.

     

    Муҳим!Лизинг олувчи айби билан лизинг объектининг ишдан чиқиши, олувчини лизинг шартномасига асосан молиявий мажбуриятлардан озод этмайди.

    Қандай лизинг турлари мавжуд?

    Лизингнинг кўплаб турлари мавжуд. Бироқ унинг оператив ва молиявий туридан кўпроқ фойдаланилади.

    Оператив лизинг. Бунда ижарага берилаётган техника ускуналарининг ижара муддати уларнинг хизмат қилиш муддатига қараганда қисқа бўлади. Мулк эгаси томонидан (лизинг берувчи) ижарага бериш мақсадида сотиб олинган зарур асбоб-ускуналар ҳамда уларга кетган сарф-харажатлар фақат қисман қопланади.

    Молиявий лизинг. Бу лизинг асосида ўзаро томонлар имзоланган шартномага биноан, унинг муддати тугагандан сўнг ижарачи лизингга олинган ускуналарни қолдиқ қиймати бўйича сотиб олиши мумкин. Бу ҳолда лизингга берилган машина ва ускуналарга эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита ижарачига ўтади.

    Ўзбекистонда лизинг тўловлари қандай амалга оширилади?

    Мамлакатда тўловлари бир неча босқичда амалга оширилади:

    • Дастлабки тўлов — бу одатда товар сотиб олиш нархининг 20-30 фоизини ташкил этади;
    • Ойлик тўловлар эса икки хил шаклда бўлади:
    1. Аннуитет — бутун муддат давомида бир хил миқдорда ойлик тўловлар амалга оширилади
    2. Регрессив – биринчи ойда кўпроқ тўлов амалга оширилиб, кейинги ойлардаги тўлов миқдори аста-секин камайиб боради.
     

    Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайтидаги маълумотлардан фойдаланилди.

     

    Мавзуга доир: Нафақат пул топиш, балки уни тўғри сарфлаш ва сақлаш ҳам муҳим — Ўзбекистондаги омонатлар ҳақида асосий маълумотлар

     

    04.07.2022, 08:05   Изоҳ (0)   62070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уй сотиб олиш учун юз миллионлаб пул йиғиш шарт эмас — Ўзбекистонда энг фойдали ипотека кредитлари ҳақида маълумот

    01.07.2022, 21:21

    Марказий Осиё давлатлари Россиядан пул ўтказмалари қисқарганидан хавотирда

    29.06.2022, 21:10

    «Толибон» Афғонистонда Forex’ни тақиқлади

    29.06.2022, 19:32

    Чет элликлар учун дунёнинг энг арзон шаҳарлари маълум бўлди. Тошкент 7-ўринда

    29.06.2022, 17:23

    Банклардаги қонун бузилишларига нисбатан чоралар кўрилди — Марказий банк

    29.06.2022, 16:10

    Ўзбекистонда доллар 2022 йилдаги энг паст даражага тушди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

    28.06.2022, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.