Ҳимоячи Дани Алвес «Барселона» билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида гапириб ўтди.
Кетганимдан хафа эмасман. «Барселона»га қайта олганимдан хурсандман, буни 5 йилдан буён орзу қилардим. Менга ёқмаган ягона нарса — кетишимни ташкил қилиш усули бўлди.Бразилиялик ҳимоячи 2008 йилдан 2016 йилга қадар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган эди. 2022 йил январь ойида эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилганди. Июнь ойида эса жамоа футболчи билан шартномани узайтирмаслигини эълон қилгач, эркин агент сифатида клубни тарк этди.Шартнома имзолаётганда мен ортиқ 20 ёшли йигитча эмаслигимни, барчасини яширмасдан, очиқчасига ҳал қилмоқчи эканлигимни аниқ кўрсатдим. Лекин клуб сўнгги йилларда яхши иш қилмаяпти. «Барселона» тарих яратган инсонларни қадрига етмаяпти.
Жамоа мухлиси сифатида у бошқача йўл тутишини истардим. Ўзим ҳақимда гапирмаяпман — бу бошқача ҳолат. Қайтиш имконияти берилгани учун Хави ва президентдан чексиз миннатдорман.
Дани Алвес, футболчи
39 ёшли Дани 2021/22 йилги мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган.
Изоҳ (0)