Ярим ҳимоячи Месут Ўзил ортиқ «Фенербаҳче» футболчиси эмас.
НТВ Спорт нашрининг хабарига кўра, томонлар келишув асосида шартномани бекор қилган.
Хавбек жамоа мураббийи вазифасини бажарувчи Исмоил Картал билан боғлиқ зиддият сабаб таркибга жалб қилинмаётган эди. Футболчи турк жамоасидаги сўнгги ўйинини 20 март куни ўтказган.
Жамоа янги бош мураббийи Жорже Жезуш ҳам Ўзилни ўз режаларига киритмади.
Месут 2021 йилдан буён «Фенербаҳче» шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу вақтга қадар ярим ҳимоячи 32 та ўйинда иштирок этиб, 11 та голли вазиятларда иштирок этган.
Изоҳ (0)