«Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньяр фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиради.
27 ёшли футболчи 65 миллион евро эвазига Париж клубига ўтади, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Шкриньяр «ПСЖ» билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Словакиялик ҳимоячи йилига 7,5 миллион евро маош олади ва ҳар бир мавсум учун 1,5 миллион евро бонусга эга бўлади.
Шкриньяр 2021/22 йилги мавсум А Серияда 35 та ўйинда иштирок этиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)