• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шу кунгача айрилмаганмиз, бундан кейин ҳам бир бўлайлик». Намангандаги қорақалпоқлар ва уларнинг авлодлари яшайдиган маҳалладан репортаж

    Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида келиб чиқиши қорақалпоқ миллатига мансуб 15 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилади.

    Улар асосан туманнинг «Найман», «Момохон», «Қирқчек», «Ингичка», «Қорашаҳар», «Чордона», «Қўғоликўл», «Бешсерка», «Қолгандарё» каби маҳаллаларида истиқомат қилади. Қорақалпоқлар ва уларнинг авлодлари энг кўп истиқомат қиладиган ҳудуд «Қолгандарё» ҳисобланади. Бу ерда 6 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайди.

    «Аждодларимиз бу ерларга келиб ўрнашганига 300 йил бўлди»

    Қолгандарёлик ўқитувчи Комилжон Маматовнинг айтишича, қорақалпоқларнинг бу ерларга келиб ўрнашганига яқинда 300 йил тўлади.

    Комилжон Маматов.

    Комилжон Маматов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Тарихий манбаларга кўра, 1723 йили жунғорлар ҳужуми оқибатида қорақалпоқлар ўзлари яшаб турган ҳудудлардан кўчишга мажбур бўлади. Улар икки гуруҳга бўлиниб, бири Орол денгизи бўйларига, иккинчиси водий томонга қараб йўл олади. Водийга йўл олган қорақалпоқлар Қўқон хони Норбўтабийдан бошпана сўраб, вакилларини юборади.

    Хон қорақалпоқларнинг чорвадор халқ эканлигини билгач, Сирдарё бўйларидаги бўш ётган серўт жойларга ўрнашишга рухсат беради. Шу тариқа қорақалпоқлар Қўқондан то Ўшгача тарқалиб кетади.

    Кенагас, Бешсори, Жийдалик, Найман, Уюрчи каби қишлоқлар қорақалпоқ уруғларининг номларидан олинган бўлиб, қадимда ушбу қишлоқларда шу номдаги уруғлар жойлашганлигини билдиради.

    Кексаларнинг айтишича, Қолгандарёга Жийдали Бойсун уруғининг қорақалпоқлари келиб ўрнашиб, ўтроқлашиб кетган. Ҳозир урф-одатларимиз деярли фарқ қилмайди. Тил борасида ҳам шундай: олдинлари қипчоқ лаҳжасига яқин шевада сўзлашилган бўлса, бугунга келиб кўпроқ ўзбек адабий тилида сўзлашишади. Аҳоли асосан чорвачилик, деҳқончилик, шоликорлик ва ҳунармандлик, жумладан, кўл бўйида жойлашганимиз учун бўйрачилик билан шуғулланади», — дейди Комилжон Маматов.

    Комилжон Маматов Наманганга кўчиб келган, хусусан, Қолгандарёда ўрнашиб қолган қорақалпоқлар тарихи ва бугунги куни ҳақида китобини ёзиб тамомлади. Шунингдек, уларнинг тарихи, маданияти, урф-одатларини ўзида мужассамлаган музей ташкил этиш ниятида.

    «Бўлиб ўтган номаъқулчиликлардан хавотирга тушдик, эзилдик»

    Қолгандарёлик Акбарали ота Аҳмадалиев бутун умр қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган, ҳозир нафақада. Ўтган йили ота юрти Қорақалпоғистонга бориб келди.

    Акбарали ота Аҳмадалиев.

    Акбарали ота Аҳмадалиев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Бир ҳафта юриб қайтдик. Нукусни томоша қилдик, музейларни айландик, у ерда наманганлик қорақалпоқлар номидан дастхат қолдирдик. Мўйноқ, Бўзатовларгача бордик. Жуда яхши кутиб олишди, иззат-ҳурматимизни жойига қўйишди. Шундай яхши таассуротлар билан қайтган жойларимизда бўлган номаъқулчиликларни эшитиб, кўриб, жуда эзилдим. Тўғриси, ҳали ҳам ишонгим келмаяпти бўлиб ўтган ишларга. Ўзбеклар билан бир эт, бир тирноқмиз ахир. Мени паспортимга ‘қорақалпоқ’ деб ёзилган, туғишган укамникига эса ‘ўзбек‘ дейилган. Фарзандларимни ‘сизлар қорақалпоқсизлар’ десам, ‘йўқ, биз ўзбекмиз’ дейди. Беш нафар ўғил-қизим, 15 нафар неварам, 3 нафар чеварам бор. Невараларимдан бири Японияда ўқийди, иккинчи кузда Америкага ўқишга кетяпти.

    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаэв

    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаэв

    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаэв

    Биз яшайдиган ‘Қолгандарйў ўтган йили ‘Обод маҳалла’ дастурига кириб, ҳамма ери асфальт бўлди. Сув бормаган жойларга сув тортилди, электр тармоғи янгиланди, мактаб, маҳалла идораси таъмирланди, масжидларимиз обод бўлди. Хуллас, яшаш яхши, нолисак, гуноҳ бўлади. Шу учун ҳам бу ердаги қорақалпоқларнинг бари бўлиб ўтган тартибсизликларни хушламади, тезроқ тинчиб кэтсин деб хавотирда туришди», — дейди Акбарали ота.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Удумларимиз, оқибатимизга кўз тегмасин дейман»

    Раҳима ая Аҳмадалиева Акбарали отага турмушга чиққанига 50 йилдан ошди. Шундан бери бир-бирларига суяниб, тинч-тотув яшаб келишяпти. Аянинг айтишича, ўзбеклар билан қорақалпоқларнинг гап-сўзи ҳам, урф-одати ҳам, таом-пишириқлари ҳам деярли фарқ қилмай қўйган.

    Раҳима ая Аҳмадалиева.

    Раҳима ая Аҳмадалиева.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Олдинлари шевамиз бироз қўполроқ эди, бора-бора китоб ўқиб, телевизор кўриб, адабий гапирадиган бўлиб кетдик. Уйғун, Ўлмас Умарбеков, Мирмуҳсинларни ўқирдим. Ҳажга бориб келганимдан бери фақат Қуръон ўқияпман. Хўжайиним ҳам боришлари керак эди, акаларининг бошига ташвиш тушиб қолиб, у кишига далда бўлиш учун уйда қолди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бизда шу удумлар, оқибат яхши сақланиб қолган. Сут-қатиғимиз, мева-чевамиз қўни-қўшни, қариндошдан ортмайди. Ҳеч эсимдан чиқмайди: бир куни ўғлим ‘қўшнимиз Санобар хола дўкондан қатиқ олиб чиқди, нега бундай бўлди, ахир бизда мол бор-ку?’ деб ажабланди. Дарров уйларига қатиқ чиқариб юбордик. Нон ёпсак ё бирор тансиқроқ таом тайёрласак ҳам шу. Бир-биримизни ҳеч ‘сен қорақалпоқ, мен ўзбек’ деб айирмаганмиз, айирмайлик ҳам. Айрилганни бўри ер деб бежизга айтишмаган ахир», — дейди ая.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Хуллас, Наманганнинг Мингбулоқ туманидаги қорақалпоқлар ва уларнинг авлоди яшайдиган «Қолгандарё» маҳалласида шундай гаплар. Бу ердагиларнинг бари юз берган воқеалар тезда унут бўлиб, икки халқ бир-бири билан аввалгидек аҳил-иноқ яшаб кетишига ишончи комил. Чунки ўзлари 300 йиллик тарихлари мобайнида айнан шундай ҳаёт кечириб келишган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълумот учун, Наманган вилояти Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманини ўз оталиғига олган. Бу ерда вилоятнинг ваколатхонаси ташкил этилган, умумий қиймати 200 миллиард сўмдан ортиқ ўнлаб лойиҳалар ишлаб чиқилган.

    Мавзуга доир:

    • Наманганлик тадбиркорлар Қорақалпоғистонда бўш ерларни ўзлаштириб, қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этмоқда — Шавкат Абдураззақов
    • Наманганлик тадбиркорлар Қорақалпоғистондаги овулларда маиший хизмат кўрсатадиган контейнерлар ўрнатмоқда

    11.07.2022, 19:39   Изоҳ (0)   14153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Онкологик касалликка чалинганлар эмланиши мумкинми? Мутахассис жавоб берди

    11.07.2022, 19:29

    Наманганда ўзини каналга ташлаган аёл қутқариб, олиб чиқилди

    11.07.2022, 19:20

    Ўзбекистонда айрим қурбонлик қилинган жонлиқларнинг боши, териси ва ичаклари чиқинди сифатида ташлаб юборилгани аниқланди

    11.07.2022, 18:33

    Жиззах Политехника институтига киритиб қўйиш учун фуқародан 2 минг доллар олган шахс ушланди

    11.07.2022, 17:33

    Навоийда Lacetti ағдарилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

    11.07.2022, 16:45

    Ўзбекистон ОТМларидаги хорижлик талабалар сони 1 йилда қарийб минг нафарга ошди

    11.07.2022, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москвадаги рейдда 300 нафар мигрант ушланди (видео)

    Дунё | 5 август, 16:00

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.