8 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Бош кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, видеоселектор форматида ўтказилган мажлисда Бош кенгаш аъзолари, Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосарлари ва аппарати масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва федерациянинг ҳудудий кенгашлари раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.
Бош кенгаш мажлисини федерация раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов олиб борган. Унда ташкилий масала кўрилган.
Зайнилобиддин Низомиддинов бир овоздан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган. Аввалроқ у саломатлиги туфайли Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ (0)