Ўзбекистон президентининг фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ота» — «Тажен» (автомобиль) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.
Бундан ташқари, Нукус—Бейнеу—Нукус йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.
Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Даут-ота»дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин.
Шунингдек, «Ақтау—Нукус», «Ақтау—Урганч», «Олмаота—Тошкент», «Олмаота—Самарқанд» ва «Нур-Султон—Тошкент» йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
- Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;
- Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;
- Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.
Изоҳ (0)