Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт туманида қўл ичида дарахт ўсаётган инсталляция яратилди. «Дарё» мухбири табиатни асраш ғоясини ўзида мужассамлаштирган инсталляциянинг яратилиши ҳақида репортаж тайёрлади.
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги масъул ходими Жаҳонгир Мардоновнинг айтишича, инсталляцияни қуриб битказиш учун 20 кун вақт кетган.
«Аввал бу чорраҳа ташландиқ бўлиб ётган жой эди. Дам олиш масканлари, жумладан, яшил майдонлар сонини кўпайтириш мақсадида ушбу жой обод қилинди. Бунинг учун ҳокимлик томонидан 250 миллион сўм сарфланди. Рамзий қўл ичига жудаям чиройли гуллайдиган япон сафораси экилган», — деди Жаҳонгир Мардонов.
Унинг таъкидлашича, инсталляциянинг маъноси — «Табиатни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида!»
Туман ҳокими Ҳаёт Иноғомовнинг қўшимча қилишича, бу каби инсталляция туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)