• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳозирча ўзимни айбдор санамаяпман» — Андижонда 37 нафар хўранда заҳарланишига сабаб бўлган фастфуд шохобчаси эгаси (видео)

    Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бир гуруҳ фуқаролар фастфуддан заҳарлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. ССВ матбуот хизмати заҳарланган беморлар саломатлиги ва санитария ҳолати назоратга олинганини маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, овқатдан заҳарланиш ташхиси билан жами 37 нафар бемор назоратга олинган ва юқумли касалликлар бўлимига даволаниш учун ётқизилган. Улардан 17 нафарида қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши каби касалликнинг клиник белгилари намоён бўлган. Қолган 20 нафарида эса бироз ҳолсизлик ва кўнгил айниши кузатилган ва амбулатор равишда даво муолажаларини олиш учун ҳудудий поликлиника назоратига юборилган.

    «Дарё» мухбири ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида Қўрғонтепада бўлди. Ўрганиш давомида юқумли касалликлар шифохонасининг қабулхонасида турган фуқаролар билан суҳбатлашди. Суҳбатлашганларнинг айтишича, улар айнан хотдог истеъмол қилгандан сўнг саломатлигида ўзгаришлар бўлган.

    «Биз бозорда савдо қиламиз. Шунинг учун ҳам ҳар куни кўчада овқатланишга мажбур бўлиб қоламиз. Ўғлим ҳар куни ўша шохобчадан фастфуд буюртма қилади. Кеча ҳам хотдог егандик. Ўша кунни ўзида кўнгли беҳузур бўлиб, ошқозони безовта қилди. Ўзим уйда дори-дармон бердим, анча оёққа туриб қолди. Кеча нисбатан аҳволи оғир эди бугун сал ўзига келди. Шундай бўлса ҳам салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юқумли касалликлар шифохонасига олиб келдим», — дейди шифокор қабулида ўтирган фуқаролардан бири.

    «Кеча кундузги соат 12 ларда хотдог егандим. Уни аям бозордан олиб келганди. Айнан қаердан эканлигини билмайман. Кечадан бери уч марта қайт қилдим. Ошқозоним қаттиқ оғрияпти. Шу сабабли онам шифохонага олиб келишга мажбур бўлди. Касаллар кўплиги учун ҳали шифокор қабулига кирмадик, навбатим келишини кутяпман», — дейди яна бир беморлардан бири.

    Оминахон Ўктамова.

    Оминахон Ўктамова.
    Фото: «Дарё»

    Яна бир бемор Оминахон Ўктамованинг айтишича, уларда ҳам енгил тайёрланадиган овқатлар ейиш оқибатида оилавий заҳарланиш ҳолати кузатилган.

    «Кеча ич ўтиш, кўп қайт қилиш билан келгандик. Бу ерга келишимиздан бир кун олдин кечки овқат вақтида хотдог егандик. Эрталаб тўққизларга яқин безовта бўла бошлаганимиздан кейин келиб мурожаат қилдик. Икки кунлик даволанишлар билан анча ўзимизга келиб қолдик. Шифокорлар керакли дориларни қуйишяпти. Ҳолатим кечагидан анча яхши. Кеча ҳаттоки бошимни хам кўтара олмаётган эдим. Лекин дадам билан катта ўғлимда яна озгина касаллик аломатлари бор», — дейди Оминахон Ўктамова.

    «Ҳод дог» тайёрлаб сотувчи тадбиркорнинг маълум қилишича, корхонага тегишли шохобчалар уч йилдан буён фаолият юритиб келади. Ушбу давр мобайнида ҳеч қандай салбий ҳолатлар юз бермаган ёки маҳсулотлардан шикоят қилинмаган.

    «Оилавий корхонамизга тегишли шохобчалар уч йилдан буён фаолият юритади. Бир кунда ўртача 100 тагача ва ҳаттоки ундан ортиқ фастфуд тайёрланиб, харидорларга тортиқ қилинади. Аввал бундай ҳолатлар юз бермаган. Пандемия пайтида ҳам ‘доставка’ хизмати орқали ишлаганмиз. Лекин ҳозиргидек муаммоларга дуч келмаганмиз. Харидорлардан ҳам шикоятлар келиб тушмаган. Содир бўлган ҳодисада бизнинг шохобча маҳсулотлари гумон қилингач, ‘СЕСъга маҳсулотларимизни текшириб бериш учун алоқа хати юбордик ва уларга намуналар бердик. Бу иш бўйича лаборатория хулосалари уч кундан беш кунга қадар бўлган муддат ичида чиқар экан.

    Фуқароларнинг касалланиши айнан бизнинг дўконлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар туфайлими ёки йўқми, бу ҳали аниқланмаган. Шунинг учун ҳозирда ўзимни айбдор деб санамаяпман. Балки қисман айб бизда ҳам бўлиши мумкин. Натижа эса чиқадиган хулосаларга боғлиқ. Айни пайтда бизга тегишли бўлган учала фастфуд дўкони ҳам ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган», — дейди тадбиркор.

    Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ғофуржон Ибрагимовнинг маълум қилишича, ҳолат бўйича биринчи бемор қайд қилиниши билан хабардор қилинган. Маълумот келиши билан ишчи гуруҳи тузилиб, малакали шифокорларнинг бир гуруҳи билан ҳолатни ўрганиш бошланган.

    Ғофуржон Ибрагимов.

    Ғофуржон Ибрагимов.
    Фото: «Дарё»

    «Кечаги ҳолат бўйича кундузи соат иккиларда менга шошилинч хабар беришиб, ўткир диарея билан фастфуд еган икки нафар бемор келганини билдиришди. Келиб назорат қилиб беришимни сўрашди. Зудлик билан манзилга етиб келдим. Келганимда икки нафар бемор бор эди. Ундан кейин соат тўртларда касаллар сони тўрт нафарга етди. Тунги соат ўнгача эса жами йигирма етти нафар фуқаро касалланиш бўйича мурожаат қилди. Уларнинг ўн нафарида касаллик белгилари, кўнгил айниши, ич кетиши, бироз ҳолсизлик, қайт қилиш ҳолатлари аниқланди. Барчасига тез тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Қилинган дори-дармонлар натижасида уларнинг аҳволи яхшиланди.

    Бир нарсани қайд этиш лозим, аксарият беморларимиз ваҳима қилиб ‘биз ҳам фастфуд еганмиз’, деб қўрқиб келишган. Уларда озгина ҳолсизлик, кўнгил айниши бўлган. Лекин кучли касаллик белгилари намоён бўлмагани учун зарур муолажалар, тузли сувлар, бир иккита ҳазм қилувчи ҳамда ошқозон тозаловчи дорилар бердик, ҳолати яхшиланди. Кечадан бери жами 27 нафардан 10 нафар беморда касаллик белгилари намоён бўлган. Яқин орада тахминан касалларнинг етмиш фоизига уйига жавоб берамиз. Бундан ташқари мурожаат қилганларнинг барчаси маълум муддат шифокор назоратига олинади», — дейди шифокор Ғофуржон Ибрагимов.

    Қўрғонтепа туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош шифокори Ферузахон Қодированинг айтишича, шахобчаларда тайёрланган маҳсулотлардан олинган намуналар тегишли тартибда лаборатория синовларидан ўтказилиб, беш кун ичида хулосалари эълон қилинади.

    «Ҳозирда Қўрғонтепа туман санитария эпидемиологик хизмати ходимлари томонидан синамалар олиб лабораторияга топширилди. Ҳозир улар текширилмоқда. Шунингдек, туманимиздаги тез тайёр бўладиган овқат шохобчалари ҳам назорат қилинмоқда ва аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Кунлар иссиқ бўлгани сабабли ҳам ярим тайёр маҳсулотларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишларини сўраймиз ва огоҳликка чақирамиз. Синама натижалари беш кун ичида тегишли тартибда эълон қилинади», — дейди Ферузахон Қодирова.

    08.07.2022, 16:58   Изоҳ (0)   22716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Синдзо Абэ вафоти муносабати билан Япония императори ва бош вазирига ҳамдардлик йўллади

    08.07.2022, 16:36

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    08.07.2022, 16:29

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қулай ҳарорат бўлишини маълум қилди

    08.07.2022, 16:15

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам тиббиёт муассасалари 24 соат ишлайди

    08.07.2022, 15:10

    Бухородаги Абдуллахон зовуридан оқаётган қизил сув аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Муаммо вилоят ҳокими аралашуви билан ҳал этиладиган бўлди (видео)

    08.07.2022, 14:23

    Андижонда фуқаро шифокорни уриб, тан жароҳати етказди (видео)

    08.07.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:30

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

    Кино | 14 июл, 15:20

    “Милан” Эрнандеснинг ўрнига “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 15:15

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:00

    iPhone эндиликда AirPods қуввати тугаётгани ҳақида олдиндан хабар беради

    Гаджетлар | 14 июл, 14:46

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.