Флоридада 17 ёшли қиз акула ҳужумидан кейин тирик қолди, аммо шифокорлар унинг жароҳатланган оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Хабар қилинишича, Бетеи Эддисон Китон-Бичда тахминан 1,5 метр чуқурликда сузаётганида, унга оғирлиги тўрт килограммдан сал кўпроқ бўлган кичик акула ҳужум қилган. Қиз қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлган, аммо денгиз йиртқичи унинг тиззасидан юқори қисмини қаттиқ жароҳатлаган. Ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар жароҳатланган аъзони ампутация қилишга мажбур бўлди.
«Бу Эддисон учун имкони бўлган энг яхши сценарий ва уни иложи борича нормал ҳаётга қайтаришнинг энг яхши вариантидир», — деди онаси.
Шу билан бирга, Флорида балиқ ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш комиссиясининг хабар беришича, акулалар ҳужуми кам учрайди, штатда одамни чақмоқ уриши эҳтимоли акула ҳужуми эҳтимолидан 30 баравар юқори.
Аввалроқ Мисрда икки аёл акула ҳужуми қурбони бўлган эди. 1 июль куни денгиз йиртқичи Австрия фуқаросига ҳужум қилган. Акула унинг қўли ва оёғини узиб олган, аёл қон йўқотишдан вафот этди. 3 июль куни эса иккинчи қурбон ҳақида хабар берилди.
Изоҳ (0)