Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури чечакка қарши кураш бўйича котибияти раҳбари Розамунд Льюис ташкилотда болаларнинг маймунчечакка чалиниши ҳолатлари бўйича маълумотлар борлигини айтди, деб ёзади Tengrinews.
Льюиснинг сўзларига кўра, 18—19 ёшли беморлар орасида маймунчечак юқиши масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо кичик ёшдаги болалар, афтидан, «уй шароитларидаги таъсирлар» натижасида касалланмоқда.
«Болаларда касалланиш ҳолатлари ҳақида хабарлар бор. Бугунги кунда уларнинг қарийб учдан бири 10 ёшгача, ярми эса беш ёшгача бўлган болалар улушига тўғри келади», — деди у.
Аввалроқ ЖССТ ҳомиладорлар ва болалар маймунчечакка чалинишга мойил бўлишини маълум қилганди.
6 июль ҳолатига, 58 та мамлакатда 6 мингдан ортиқ кишида маймунчечак аниқланган.
Аммо ЖССТ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маймунчечак эпидемиясини ҳозирда халқаро аҳамиятга молик бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олмади ва пандемия эълон қилиниши шарт эмас, деган қарорга келди.
Изоҳ (0)