Нукусдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 500 дан ортиқ фуқаро қўлга олинган. АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 1 июль куни бир гуруҳ шахслар сохта шиорлар билан фуқароларнинг фикрини чалғитиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарган.
Ҳолат юзасидан 2 июль куни Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)