Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» тарихидаги энг катта маошга эга бўлди.
1 июль куни Мерсисайд клуби билан шартномасини 2025 йилгача узайтирган 30 ёшли мисрлик вингер ҳафтасига 350 минг фунтдан кўпроқ маош олади, дея хабар бермоқда The Telegraph.
Шунингдек, Салоҳнинг шартномасида жамоавий натижалар, голлар ва голли узатмалар учун ҳам алоҳида бонуслар назарда тутилган.
Салоҳ 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақаларда 51 ўйинда 31 та гол урди ва 15 та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Салоҳ 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпуль»га кўчиб ўтган.
Изоҳ (0)