«Барселона«да 2021/22 йилги мавсум ижарада ўйнаган «Севилья» ҳужумчиси Люк де Йонг «ПСВ»га ўтди.
«ПСВ» ҳужумчи учун «Севилья»га 4 миллион евро тўлаб беради.
Қайд этиб ўтиш жоиз, де Йонг испан жамоасига айнан «ПСВ»дан келиб қўшилган эди. Нидерландия клубида Люк 2014 йилдан 2019 йилга қадар фаолият олиб борган. Шундан сўнг «Севилья» 12,5 миллион евро эвазига ҳужумчини ўз сафига қўшиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, Люк де Йонг ўтган мавсум «Барселона» сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)