Лионель Месси ва Неймар «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин.
Аргентиналик ва бразилиялик ҳужумчилар «ПСЖ»нинг янги стратегияларига мос келмайди, дея хабар беради COPE.
Парижликларнинг бўлажак янги бош мураббийи Кристоф Гальтье ва клубнинг амалдаги спорт директори Луис Кампоснинг режалари — янада рақобатбардош ва юлдузлар сони кам бўлган янги жамоа қуриш.
Шунинг учун, «ПСЖ» Месси ва Неймарни сотиб юборишни режалаштирмоқда. Клубдагилар бу қийин бўлишини билиб турибди.
Аввалроқ «ПСЖ»нинг қатарлик хўжайинлари Неймарнинг жамоадан кетишини хоҳлаётгани хабар қилинганди. Ҳужумчи «Барселона»га 50 миллион евро эвазига таклиф қилинган.
Лионель Мессининг отаси эса «Барселона» президентидан ўғлини тинч қўйишини сўрагани маълум бўлганди. Хоан Лапорта ўз интервьюларида доимий равишда аргентиналик футболчини тилга оларди.
Изоҳ (0)